Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Dori-Darmon» АКдаги давлат улуши ишончли бошқарувга топширилади

24.08.2018

Рус тилида ўқиш

Президентнинг «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси бошқарув самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинган.

 

Ҳужжат лойиҳасида, истисно тарзида, тасдиқланган бизнес-режа параметрларига эришган тақдирда, «United Investment Healthcare Group» LLC компанияси (АҚШ) ваколатхонаси (бундан кейин – ишончли бошқарувчи) билан «Dori-Darmon» АК (бундан кейин – Компания) устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқариш шартномасини 5 йил муддатга, яна 5 йилга узайтириш эҳтимоли билан тузиш таклиф этилмоқда.    

 

Эслатиб ўтамиз: 

  • Компаниянинг 71% акциялари пакети давлатга тегишли;
  • Компания 2 200 тадан ортиқ ижтимоий дорихоналарни ташкил этган;
  • Компания республика давлат тиббиёт ташкилотлари учун наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади.

 

Шу муносабат билан, манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан қуйидагилар режалаштирилмоқда:

 

а) бизнес-режа лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ЛБМА кўриб чиқиши учун киритиш;

б) Компания устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқариш шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагиларни назарда тутиш:

  • ишончли бошқарувчи тасдиқланган бизнес-режани амалга ошириш учун пул маблағлари, асбоб-ускуналар, дастурий маҳсулотлар тарзида инвестицияларни жалб этган тақдирда мазкур инвестициялар Компания томонидан қопланади;
  • ишончли бошқарувчи хизматлари ҳақи ойлик тушум ва бонусдан ойлик ҳақ тарзида белгиланади.

 

Бонус миқдорини бизнес-режа параметрлари бажарилишига, шунингдек молия йили якунларига кўра устав капиталидаги давлат улуши бўйича ҳисобланадиган дивидендлар қисми ҳисобига бизнес-режада тасдиқланган миқдордан ортиқ олинган соф фойда суммасига қараб Компания соф фойдаси суммасидан ҳисоблаб чиқариш таклиф этилмоқда.

 

Компанияга, истисно тарзида, харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказмай тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, товарларни (ишлар ва хизматларни), ш.ж. дори воситаларини сотиб олиш ҳуқуқи берилиши мумкин.

 

Шунингдек давлат тиббиёт ташкилотлари, истисно тарзида, харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказмай тўғридан-тўғри шартномалар бўйича Компаниядан дори воситаларини харид қилиши режалаштирилмоқда. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум