Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ўзини ўзи банд қилганлар иши тўғрисида 15 та муҳим саволНима учун ЯТТнинг ёлланма ишчиларини рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйиш лозимЯнги ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом шарҳи

«Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди

24.02.2021

Рус тилида ўқиш

Лойиҳа муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилди, амалдаги Қонун Сенат томонидан 2009 йил 28 августда маъқулланган.

 

Қонун лойиҳаси анча кенгайтирилди, унга сўнгги йилларда қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам киритилди. У 15 бўлим, 26 боб ва 94 моддадан иборат (амалдаги Қонун 8 боб ва 34-моддадан ташкил топган).

 

Қонуннинг мақсад ва вазифалари кенгайтирилди, хусусан, қуйидагилар асосий вазифалар ҳисобланади:

  • Ўзбекистон Республикасида саноатни ривожлантириш, иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ишончли, хавфсиз, барқарор ҳамда арзон электр таъминоти тизимини яратиш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш;
  • белгиланган нархлар, электр таъминотнинг узлуксизлиги, хизмат кўрсатиш нуқтаи назаридан истеъмолчиларни, хусусан аҳолининг заиф қатламига алоҳида эътибор берган ҳолда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • электр энергияси жиддий тўсиқларсиз сотиладиган ликвидли бозорни шакллантириш мақсадида самарали, шаффоф, табақалашмаган ва рақобардош электр энергияси бозорининг юзага келиши, очилиши ва ривожланишига кўмаклашиш;
  • электр энергетика корхоналарининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаш ҳамда уларнинг ўзаро ва давлат ҳокимияти органлари билан муносабатлари учун ҳуқуқий асосларни таъминлаш;
  • электр энергетика корхоналарининг ижтимоий хизмат кўрсатиш мажбуриятларига тегишли қоидаларни белгилаш;
  • электр энергетика тармоғини шаффоф ва табақалашмаган тарзда фаолият юритишини таъминлаш мақсадида электр энергетика корхоналарини бўлиш ва қайта ташкил этиш қоидаларини белгилаш;
  • электр энергиясини қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
  • электр энергиясини импорт (экспорт) қилишдаги тартиб ва қоидаларни белгилаш ва бошқалар.

 

Қонуннинг қўлланиш доираси ҳақидаги модда киритилмоқда, у атом энергиясини ишлаб чиқаришга ҳам татбиқ этилади. Қонун «Электр энергетика тармоғидаги фаолиятнинг тамойиллари» деб номланган янги боб билан тўлдирилмоқда, «Асосий тушунчалар» боби анча кенгайтирилди. 

 

Қонуннинг янги таҳририда бошқа ўзгартиришлар ҳам келтирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_