Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электрон савдонинг янги қоидалари ишлаб чиқилди

13.04.2017

 

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Ахборот воситачиларининг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда электрон савдони ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳага кўра электрон савдо – бу электрон тижоратнинг йўналишларидан бири бўлиб, ахборот воситачиларининг тизимларидан фойдаланган ҳолда олди-сотди битимларини тузиш воситасида товар (иш, хизмат) айланмасини таъминлайди.

 

Электрон савдо рақобатли (танловлар, аукционлар, нархлар сўрови ва таклифлар сўрови) ва рақобатсиз шаклларда амалга оширилиши мумкин.

 

Биринчи ҳолатда ахборот тизими қуйидагиларни таъминлаши керак:

  • иккитадан кам бўлмаган иштирокчилар томонидан оммавий офертани акцепт қилиш имконияти;
  • рақобат тартиботи ғолибини аниқлашдан камида 24 соат олдин офертани жойлаштириш ва шартномани ижро этишнинг оферент учун энг яхши шартларини таклиф этган иштирокчи билан битим тузиш.

 

Иккинчи ҳолатда – битим оммавий оферта шартларида уни акцепт қилиш воситасида тузилади.

 

Лойиҳада назарда тутилишича, электрон савдо учун мазкур ҳолатда хўжалик юритувчи субъектларга улгуржи савдо учун лицензия талаб этилмайди. Аммо бунинг учун ахборот воситачиси томонидан шартнома мажбуриятларини ижро этиш кафолати тақдим этилиши мажбурийдир (иштирокчининг шахсий ҳисобварағига жойлаштирилган закалат, гаров, банк кафолати, суғурта полиси ва ҳоказо).

 

Ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда электрон аукцион, танлов, нархлар ва таклифлар сўрови, электрон ярмаркалар ҳамда кўргазма-ярмарка савдосини ўтказиш ҳамда битимларни рўйхатга олишнинг механизмлари алоҳида регламентланган.

 

Электрон савдо тартиботи билан боғлиқ барча маълумотлар конфиденциал бўлади. Улар факат иштирокчиларнинг ўзига ёки судларга, шунингдек қуйидагиларга тақдим этилади:

  • суриштирув ва тергов органларига – қўзғатилган жиноий иш мавжуд бўлганда;
  • махсус ваколатли давлат органига – жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш муносабати билан пул маблағлари ёки товарлар билан операциялар ҳақида.   

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум