Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Электрон тижорат субъектлари қандай қилиб 2% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқига эга бўладилар

Электрон тижорат субъектлари қандай қилиб 2% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқига эга бўладилар

02.07.2018

Рус тилида ўқиш


ҚҲТБТ порталида Электрон тижорат субъектларининг миллий реестри тўғрисидаги низом лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14.05.2018 йилдаги «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3724-сон қарорига мувофиқ, Миллий реестрга киритилган юридик шахслар ва хусусий тадбиркорлар 2% ставка бўйича ягона солиқ тўловини тўловчилар ҳисобланади.

 

Шуни қайд этиб ўтамизки, Солиқ кодексининг 58-бобига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқни (қатъий пул суммаси кўринишида белгиланади) тўловчилар ҳисобланади. Шу сабабли ишлаб чиқувчилар лойиҳада Президентнинг 14.05.2018 йилдаги ПҚ–3724-сон қароридаги кўрсатмадан четга чиқиб, Миллий реестрдаги ЯТТ учун «ягона солиқ тўловининг қатъий белгиланган миқдори» жорий этилишини таклиф этаётган бўлсалар керак. Бироқ бу вариант қонунчилик учун мутлақо янги тушунча бўлиб, муаллифнинг фикрига кўра, Солиқ кодексига тузатишлар киритилишини талаб этади (фикр нотўғри қайд этилган бўлмаса, албатта).  

 

Реестрнинг ўзини шакллантиришга келсак, уни юритиш вазифаси Ахборот коммуникациялари вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига юклатилди. Реестр 4 бўлимдан иборат бўлади. Уларнинг ҳар бири – электрон тижорат субъектларининг алоҳида турлари учун:

 

Т/р

Электрон тижорат субъектларининг тури

Реестрга киритиш учун қўйиладиган талаблар

1.

Электрон савдо майдончаларида товарларни (хизматларни) сотувчилар

а) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиш (лойиҳа терминологиясида – «юридик таълим шаклига» – таҳр.);

 

б) онлайн тўлов тизимлари ва юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган E-POS терминал орқали тўловларни қабул қилиш учун Ўзбекистон банкларида банк счётига, транзит счётга эга бўлиш (ПҚ–3724-сон қарорда якка тартибдаги тадбиркорда E-POS терминал бўлиши мумкин эмас дейилмаган – таҳр.);

 

в) юридик манзили ва алоқа боғлаш учун маълумотлар кўрсатилган ўз электрон савдо майдончасига ёки электрон савдо майдончасида ўз саҳифасига (сотувчи аккаунтига) эга бўлиш;

 

г) қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган, ҳамма танишиши учун электрон савдо майдончасида жойлаштирилган товарларни (хизматларни) сотиш бўйича оммавий офертага эга бўлиш;

 

д) ўз етказиб бериш хизматига ёки етказиб бериш хизмати билан шартномага эга бўлиш;

 

е) зарур мувофиқлик сертификатлари ва лицензияларга эга бўлиш.

2.

Электрон тижорат иштирокчиларига хизматлар кўрсатувчи электрон савдо майдончалари ташкилотчилари

а) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиш (лойиҳа терминологиясида – «юридик таълим шаклига» – таҳр.);

 

б) онлайн тўлов тизимлари ва юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган E-POS терминал орқали тўловларни қабул қилиш учун Ўзбекистон банкларида банк счётига, транзит счётга эга бўлиш (ПҚ–3724-сон қарорда якка тартибдаги тадбиркорда E-POS терминал бўлиши мумкин эмас дейилмаган – таҳр.);

 

в) юридик манзили ва алоқа боғлаш учун маълумотлар кўрсатилган ўз электрон савдо майдончасига эга бўлиш;

 

г) қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган ва ҳамма танишиши учун электрон савдо майдончасида жойлаштирилган электрон савдо майдончасида хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий офертага эга бўлиш;

 

д) ўз етказиб бериш хизматига ёки етказиб бериш хизмати билан шартномага эга бўлиш;

 

е) келиб тушган аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва кузатиш тизимига эга бўлган фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига (колл-марказ, онлайн маслаҳатчи) эга бўлиш;

 

ж) мазкур электрон савдо майдончаси орқали савдо қилувчи сотувчилар учун онлайн-тўловларни қабул қилиш бўйича зарур ташкилий-техника воситалари комплексини тақдим этиш имконига эга бўлиш;

 

з) ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича, ш.ж. электрон савдо майдончаси фойдаланувчиларининг шахсий ва бошқа маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриш.

3.

Етказиб бериш хизматлари

а) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиш (лойиҳа терминологиясида – «юридик таълим шаклига» – таҳр.);

 

б) онлайн тўлов тизимлари ва юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган E-POS терминал орқали тўловларни қабул қилиш учун Ўзбекистон банкларида банк счётига, транзит счётга эга бўлиш (ПҚ–3724-сон қарорда якка тартибдаги тадбиркорда E-POS терминал бўлиши мумкин эмас дейилмаган – таҳр.);

 

в) электрон майдончаларда товарларни сотувчилар ёки бундай майдончалар ташкилотчилари билан электрон тижоратда товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага эга бўлиш;

 

г) электрон тижоратда етказиб бериш хизматларини кўрсатиш учун зарур транспорт паркига эга бўлиш;

 

д) электрон тижоратда товарларни етказиб беришда жавобгарликни суғурталаш тўғрисида суғурта компанияси билан шартномага эга бўлиш;

 

е) мижознинг сўрови бўйича етказиб бериладиган товарларни суғурталаш хизматларини тақдим этиш имконига эга бўлиш;

 

ж) етказиб бериш статуси ва етказиб берилаётган товарларнинг тахминий жойлашган жойи ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида тақдим этиш имконига эга бўлиш;

 

з) 24/7 форматида етказиб беришга буюртмаларни қабул қилиш имконини тақдим этиш.

4.

Ахборот воситачилари (электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш ва уларга ишлов бериш хизматлари)

а) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлиш (лойиҳа терминологиясида – «юридик таълим шаклига» – таҳр.);

 

б) онлайн тўлов тизимлари ва юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган E-POS терминал орқали тўловларни қабул қилиш учун Ўзбекистон банкларида банк счётига, транзит счётга эга бўлиш (ПҚ–3724-сон қарорда якка тартибдаги тадбиркорда E-POS терминал бўлиши мумкин эмас дейилмаган – таҳр.);

 

в)  Интернет тармоғида жойлаштирилган, сақланаётган электрон ҳужжатлар ва хабарлардан масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш ва уларга ишлов бериш тизимига эга бўлиш;

 

г) қонун ҳужжатларига мувофиқ тайёрланган ва ҳамма танишиши учун Интернет тармоғида жойлаштирилган электрон тижоратда электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш ва уларга ишлов бериш хизматларини кўрсатиш бўйича оммавий офертага эга бўлиш;

 

д) келиб тушган аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва кузатиш тизимига эга бўлган фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига (колл-марказ, онлайн маслаҳатчи) эга бўлиш;

 

е) чет ахборот тизимларига, шу жумладан электрон савдо майдончаларига интеграциялаш учун электрон ҳужжатлар ва хабарларни узатиш ва уларга ишлов бериш бўйича зарур ташкилий-техника воситалари комплексини тақдим этиш имконига эга бўлиш;

 

ж) ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича, ш.ж. фойдаланувчиларнинг шахсий ва бошқа маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриш;

 

з) ахборотни албатта резервлаган ҳолда (ҳар соатда камида бир марта) зарур сервер инфратузилмасига (шахсий ёки ижарага олинган) эга бўлиш.

 

Бу – муҳим! Электрон тижорат субъектларининг барчаси учун умумий талаб – товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали сотишдан олган даромадлари умумий сотилган товарлар (хизматлар) ҳажмининг камида 80%ини ташкил этиши керак. Бу банк маълумотномаси ва товарларни (ишларни, хизматларни) электрон тижорат орқали сотишдан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоб билан тасдиқланиши режалаштирилмоқда.  

 

Зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза (лойиҳада фақат юридик шахслар учун рўйхат ишлаб чиқилган – таҳр.) 10 кун ичида кўриб чиқилади. Сўнг маълумотлар 3 кун ичида Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилади, кейин эса ДСҚга бу ҳақда 10 кун ичида хабар берилади.  

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум