Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Газни ҳисобга олиш приборлари 48 ойда 1 марта қиёслашдан ўтказилади

06.07.2017


ҚҲТБТ порталида “Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Табиий газни ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган приборлар  Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилади.

 

Газни ҳисобга олиш приборлари:

  • даврий қиёслашдан;
  • навбатдан ташқари қиёслашдан;
  • эксперт қиёслашдан ўтказилади.

 

Маиший эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган газни ҳисобга олиш приборларининг оралиқда даврий қиёслаш 48 ойда 1 мартани (ҳозир жисмоний шахслар учун  - 4 йилда 1 марта) ташкил этади. Қиёслаш давлат метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

 

Оралиқ қиёслаш тугашидан бир ой олдин газ таъминоти ташкилоти бўлғуси қиёслаш ҳақида огоҳлантиради. Ишларга ҳақ тўлаш истеъмолчи томонидан қиёслашни ўтказиш бўйича ишлар  бошланишидан олдин амалга оширилиши даркор. Шундан сўнг, ўрнатилган пломбалар бутун бўлган тақдирда прибор ечилади ва 3 кун ичида давлат метрология хизмати органига ечилганлиги тўғрисидаги далолатнома билан бирга топширилади.

 

Агар қиёслаш натижаси ижобий бўлса, прибор пломбаланади, унга қиёслаш сертификати расмийлаштирилади. Агар салбий бўлса – сабаблари кўрсатилган ҳолда  яроқсизлиги ҳақида хабарнома берилади.

 

Агар газни ҳисобга олиш прибори қиёслашдан ўтса:

 

  • газ таъминоти мутахассиси приборни ўрнатади;
  • 2 нусхада далолатнома тузилади;
  • истеъмолчига қиёслашдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификатнинг аслини далолатнома нусхаси билан бирга топширади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум