Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Халқаро шартнома фақат экспертизадан кейин имзоланади

10.04.2017

“Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди. Лойиҳанинг матни билан Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида танишиш ва фикр-мулоҳазаларни қолдириш мумкин.  

 

Маълумот учун: Қонуннинг амалдаги таҳрири 22.12.1995 йилда тасдиқланган.

 

Ҳозирда Қонунда фақат халқаро шартноманинг маъноси келтирилади. Лойиҳада эса тушунчалар аппарати 14 та атамагача кенгайтирилган. Бунда 1969 йилдаги Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисида Вена Конвенциясида, шунингдек хорижий ҳуқуқ ижодиёти амалиётида фойдаланилган таърифлар эътиборга олинган.

 

Барча босқичларда – тайёрлашдан тортиб, ижро этишгача халқаро шартномалар билан ишлаш такомиллаштирилмоқда:

  • ҳар бир келишув лойиҳасига тушунтириш хатини тайёрлаш бўйича талаб киритилмоқда ва унинг мазмуни шартлашиб олинмоқда;
  • шартномаларнинг асосланганлиги, ўз вақтидалиги ҳамда у ёки бу ҳужжатларда мамлакатимиз иштирокининг қонунийлиги бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, илмий, экологик ва лингвистик ҳамда бошқа турдаги экспертизаларни ўтказиш механизмларига тузатиш киритилмоқда;
  • Ўзбекистоннинг тузилган халқаро шартномалари қоидаларини қўллаш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан тушунтиришлар тақдим қилиниши имконияти мустаҳкамланмоқда;
  • ваколатли органларга хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси ҳолатини ҳар томонлама таҳлил қилиш имкониятини бериш мақсадида Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларини инвентаризациядан ўтказиш бўйича нормалар тўлдирилмоқда;
  • республиканинг халқаро шартномалари бажарилиши устидан ТИВ мониторинги инструментарийси кенгайтирилмоқда, бу эса келишувларни амалга ошириш соҳасида давлат органлари ишини мувофиқлаштириш бўйича ташқи сиёсий идоранинг иш самарадорлигини ошириш имконини беради;
  • халқаро шартномалар шартларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида вазирликни тезкор хабардор қилиш механизмлари жорий этилмоқда.

 

Бундан ташқари, лойиҳада халқаро шартномалар ҳисобланмайдиган ҳамда юридик жиҳатдан мажбуриятлар юкламайдиган  қоидалар сақламайдиган (декларациялар, баёнотлар, коммюнике, ўзаро англашув меморандумлари, келишув баённомалари ва ҳоказо) халқаро ҳужжатларнинг мақоми белгиланмоқда ҳамда уларнинг нисбати тартибга солинмоқда.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум