Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ҳар бир мутахассис ўз малакасини тасдиқлай олади

13.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг «Ходимларни касбга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва касб малакасини баҳолаш ягона тизимини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Лойиҳада малака, компетенция ва кўникмаларни баҳолаш миллий тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унинг доирасида ҳар ким ихтиёрий равишда касб малакасига эга бўлиш ёки унинг даражасини тасдиқлаш имконини қўлга киритади. Бунинг учун малакани баҳолаш ва бериш билан шуғулланадиган компетенциялар марказларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар уларнинг муассислари бўлиши мумкин. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини (бундан кейин – Меҳнат вазирлиги) марказларни аккредитациялаш учун масъул орган этиб белгилаш таклиф этилган.  

 

Мутахассисларга малака берилганлиги тўғрисида гувоҳномалар тақдим этмоқчилар. Малака берилган барча шахсларни Меҳнат вазирлигининг Ягона миллий реестрига киритиш таклиф этилмоқда. Уни алоҳида интернет-сайт кўринишида ташкил этиш режалаштирилмоқда. 

 

Касб стандартлари ва малака маълумотномаларини ишлаб чиқиш ишларини услубий таъминлаш соҳасидаги етакчи ташкилот сифатида компетенцияларни баҳолаш илмий-услубий маркази (давлат-хусусий шериклик шартларида МЧЖ шаклида) ташкил этилиши алоҳида режалаштирилган.   

 

Бунда касб стандартлари ва малака талабларини соҳага оид давлат ёки хўжалик бошқаруви органлари, компетенцияни баҳолаш марказлари ёки ўз нормативларини белгилаш истагини билдирган ташкилотлар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Савдо-саноат палатаси билан келишувга кўра белгилайдилар. Уларни Меҳнат вазирлигида рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. 

 

Яна Меҳнат вазирлиги ҳузурида қуйидаги вазифалари белгиланган Касб малакалари ва компетенциялари бўйича кенгашни ташкил этиш мўлжалланмоқда:  

 

  • малакани баҳолаш ва бериш жараёни сифатини вақти-вақти билан ва танлаб текшириш;
  • малакаларни тасдиқлаш марказларини аккредитациялаш ёки аккредитациясини чақириб олиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тузиш;
  • Меҳнат вазирлигининг вақти-вақти билан ва танлаб текширув ўтказиш якунлари бўйича бир вақтнинг ўзида Ягона миллий реестрдан чиқарган ҳолда малака берилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиши бекор қилинганлиги ҳақидаги тақдимномаларини киритиш;  
  • касб стандартлари ва малака маълумотномаларини ишлаб чиқиш ишлари услубий таъминланишини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • малакани баҳолаш ва бериш миллий тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 


 

 Ўзбекистонда касб малакасини баҳолаш тизимини ташкил этиш бўйича ижобий тажриба мавжуд. Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва «Норма» профессионал ривожланиш маркази 2017 йилда Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимини ишга туширган. У бухгалтерлик касбининг 9 та ихтисослиги бўйича малакани тасдиқлаш имконини беради.

 


 

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум