Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Хўжалик юритувчи субъектлардаги текширувлар – таваккалчилик таҳлили асосида

27.02.2018

 

Президент Фармони лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилашга доир чора-тадбирлар таклиф этилган. Ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Назорат қилиш ваколатлари фуқаролик жамиятига берилади

 

Ҳужжатда назорат қилувчи органларнинг айрим функцияларини фуқаролик жамияти институтларига ва давлат бошқаруви органларига топшириш режалаштирилмоқда. Бунда фаолият юритаётган назорат қилувчи органларнинг баъзи назорат механизмлари сақланади (қуйидаги жадвалга қаранг). 

 

Назорат қилиш функциялари

Назорат қилувчи орган

Назорат қилиш функциялари топшириладиган фуқаролик жамияти институтлари ва давлат бошқаруви органлари

Фаолият юритаётган назорат қилувчи органда сақланадиган назорат механизми 

Хўжалик юритувчи субъектларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этишларини текшириш

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги*

Профилактика ишлари

Савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш

Давлат солиқ қўмитаси

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги*

Профилактика ишлари

Кўчмас мулкни ёнғиндан суғурталаш шартномаларини тузган тадбиркорлик субъектларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этишларини текшириш

ИИВ Ёнғин хавфсизлиги давлат хизмати

Суғурта ташкилотлари

1) Профилактика ишлари;

2) Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилишда қатнашиш

Туроператорлик фаолияти ва меҳмонхона хўжаликлари соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини текшириш

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Хусусий туристик ташкилотлар уюшмаси ва туризм соҳасидаги бошқа жамоат бирлашмалари

1) Профилактика ишлари;

2) Туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаш

Матбаа фаолияти соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини текшириш

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги*

1) Профилактика ишлари;

2) Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилишда қатнашиш

Хўжалик юритувчи субъектларни лицензия талаблари ва шартларини бажариши юзасидан текшириш

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

1) Профилактика ишлари;

2) Агентлик томонидан Йўловчи транспорти хизматларини кўрсатиш соҳасида ишловчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини қонунчилик талабларига риоя этишлари юзасидан назорат қилиш

* Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилиши лойиҳада назарда тутилган.

 

Текширишлар тартибидаги ўзгартиришлар

 

Назорат қилувчи органлар ва уларнинг назорат қилиш функциялари ягона рўйхати жорий этилади. Ягона рўйхатга киритилмаган йўналишлар бўйича тадбиркорлик субъектларида текширувларни бошлаш ва ўтказиш тақиқланади.

 

Бундан ташқари, назорат қилувчи органларга «таваккалчилик таҳлили» тизимини жорий этиш мажбурияти юкланади. У келгуси йилги текширишлар режа-жадвалига тадбиркорлик субъектларини асосли равишда киритиш учун уларнинг фаолият турларини таваккалчилик тоифалари бўйича тақсимлашни назарда тутади. Таваккалчиликнинг қуйи тоифасига мувофиқ келувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширувдан ўтказиш амалиётини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум