Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил 1 июндан умумий овқатланиш ва меҳмонхоналарда спиртли ичимликларни маркировкалаш қандай амалга оширилади (ПФ-100-сон): мутахассисларнинг шарҳлари Норезидентдан интеллектуал мулк объектини сотиб олиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Нима учун пиво ПФ-246 бўйича «алкоголли маҳсулотлар»га киради, лекин ПФ-100 бўйича бу рўйхатга кирмайди?

Хусусий мактаблар давлат намунасидаги аттестатларни беради

11.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига кейинги босқичдаги муассасаларда ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи аттестатлар бериш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган ҳужжат лойиҳасида шу назарда тутилган.

 

Айни пайтда хусусий мактаблар битирувчиларига аттестатлар бериш тартиб-таомили қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган. Бинобарин, ушбу муассасалар лицей, коллеж ёки олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тан олинадиган ҳужжатларни бера олмайди.

 

ХТВ нодавлат таълим муассасалари битирувчилари аттестатлари намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек уларни бериш ваколатларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига беришни таклиф этмоқда.

 

Аттестатларнинг бланкалари Давлат инспекцияси буюртманомаларига кўра Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» ДИЧБда ҳимояланган қоғозда босиб чиқарилади. 

 

Берилган аттестат умумий ўрта таълим олганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва хусусий мактаб битирувчисига бошқа ўқишга кириш имконини беради.

 

Хусусий мактаблар битирувчиларининг якуний аттестациядан ўтказилиши ва уларга аттестатлар берилишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база кейинроқ ишлаб чиқилади. Бу нодавлат таълим муассасалари тизими ривожланишига имкон беради.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_