Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида «касаллик варақалари» қандай акс эттирилади Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги янги Низом нима учун қабул қилинмоқда Юридик шахс ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни қандай ҳисобга олиши ва тўлаши керак
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга коммунал хизматлар учун компенсация тўлаш режалаштирилмоқда

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга коммунал хизматлар учун компенсация тўлаш режалаштирилмоқда

30.05.2022

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги томонидан «Уй-жой-коммунал хизматлар учун компенсация тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Лойиҳа Президентнинг 28.01.2022 йилдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-58-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди.

 

Ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилиши режалаштирилмоқда. Ҳар ойлик компенсация тўлови пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45%ини ташкил қилади.

 

Низом лойиҳасида имтиёз олувчилар тоифаси ва компенсация тўлови миқдорлари, шунингдек тўлов тўлаш тартиби ва муддатлари назарда тутилган. Хусусан, компенсация тўловлари нафақа олиш-олмаслигидан, ишлаш-ишламаслигидан қатъи назар, бундай тўловни олишга ҳақли бўлган шахсларга тўланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Лола Абдуазимова.