Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Масофавий ишга ўтказиш ва аввалги иш режимига қайтишни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин - buxgalter.uz да ўқингБош бухгалтернинг тақвими: июнь ойидаги муҳим саналар - buxgalter.uz да ўқингКарантин даврида олдинги йилларда кўрилган зарарни ҳисобга олиш мумкинми - buxgalter.uz да ўқингПФ-5996-сон Фармонни инобатга олган ҳолда кичик бизнесга имтиёзлар - buxgalter.uz да ўқинг«Кечикаётган» ЭҲФ муаммосини контрагент билан тузилган шартномада ҳал этиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингАгар дебиторлик қарзи мажбуриятларни бажаришга халақит берса, нима қилиш керак- buxgalter.uz да ўқинг

«Иккиламчи» гаровга қўйиш осонлашади

01.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

Адлия вазирлиги тадбиркорлик субъектларининг кредитлардан кенг фойдаланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирларни таклиф этди. Улар Президентнинг қарори билан тасдиқланиши режалаштирилмоқда, унинг лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Мамлакатимизда гаров ва бошқа таъминловчи мол-мулк тақчиллиги кузатилмоқда. Бу кредиторларнинг қўшимча маблағларни жалб этиш имкониятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Кўпинча гаров нарсасининг қиймати кредит миқдоридан анча ошиб кетади. Жаҳон амалиётида гаровга қўйилган мол-мулк яна битта кредит учун гаров бўла олади. Ўзбекистон Фуқаролик кодексида ҳам навбатдаги гаров назарда тутилган. Бироқ амалиётда бу норма қўлланилмаяпти. Лойиҳа муаллифлари ушбу имкониятдан унумли фойдаланиш учун қонунчиликда мавжуд камчиликларни бартараф этишни таклиф қилмоқдалар.

 

Шу муносабат билан қуйидаги нормаларни жорий этиш таклиф қилинмоқда:  

  • қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондириш бошқа кредиторларга қараганда имтиёзли суратда гаров реестрига гаров тўғрисида ахборот қайд этилган санага қараб календарь навбатида амалга оширилади;  
  • таъминоти остида мол-мулк олинишини молиялаштирган кредитор, башарти ушбу мол-мулк қарздор тасарруфига берилгандан кейин 15 кундан кечиктирмай гаров реестрига тегишли ёзувни қайд этган тақдирда, мазкур мол-мулк ҳисобига ўз талабларини қондиришда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади;
  • агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, кредиторнинг имтиёзли ҳуқуқи мажбуриятлар бажарилиши таъминоти сифатида тақдим этилган қарздорнинг мол-мулкидан фойдаланишдан ёки уни сотишдан олинган даромадларга (тушумга) ҳам татбиқ этилади;
  • аввалги гаровга олувчининг розилиги олинмай гаров реестрига тегишли ёзув қайд этилганда навбатдаги гаровга беришга йўл қўйилади.

 

Шунингдек қуйидагиларни татбиқ этиш:

  • гаров учун белгиланган ундирувни лизинг, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олди-сотди, ижара, ишончли бошқарув ва бошқа битимлар объекти бўлган, мажбуриятлар бажарилиши таъминоти сифатида чиқадиган мол-мулкка (мулкий ҳуқуққа) қаратиш тартибини;
  • ёзма битим мавжуд бўлганда ундирув гаров нарсаси ёки кредитор мажбуриятлари бажарилиши таъминоти нарсаси сифатида чиқаётган кўчар мулкка қаратилганда суд буйруғи институтини.

 

Маълумот учун: суд буйруғи сўзсиз асослар бўйича соддалаштирилган тартибда (томонларни чақирмай ва ишни судда кўрмай туриб) чиқарилади. Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризалардан давлат божи даъво ишини юритиш бўйича ставканинг 50%ини ташкил этади. 

 

Бундан ташқари, қуйидаги тартибни белгилаш таклиф этилмоқда:

  • мол-мулкни умумий тавсифлаш орқали гаров нарсаси, мажбуриятлар бажарилишининг бошқа таъминотини идентификациялашга йўл қўйилади;
  • мол-мулк билан таъминланадиган мажбуриятни ушбу мол-мулк қийматидан сўндирилиши мумкин бўлган мажбуриятнинг энг юқори суммасини кўрсатиш йўли билан идентификациялашга рухсат берилади;
  • таъминот битимлари мажбурият бажарилишининг мулкий таъминоти нарсасини тафсилотларсиз умумий тавсифлаш йўли билан тузилиши мумкин;
  • ундирув қаратилган мол-мулк, талаб қилиш ҳуқуқлари ушбу мол-мулк билан таъминланган гаровга олувчилар ёки бошқа кредиторларнинг талабларига кўра кредитга, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан, лизингга ёки қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа битимлар орқали сотилиши, ижарага берилиши мумкин.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_