“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” парламент қуйи палатасида муҳокама этилаётган қонун лойиҳаси бўйича изоҳлар.
- www.norma.uz
- НҲҲ лойиҳалари
- Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси кафолатланади
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси кафолатланади
02.03.2017

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан мутасадди идора ва вазирликлар билан ҳамкорликда давлат раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4850-сон Фармони (бундан буён - Фармон) ижроси доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимояси кафолатларини таъминлаш борасида қўшимча чоралар қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қонун лойиҳасига асосан амалдаги Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Фуқаролик–процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ҳамда «Судлар тўғрисида»ги ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши таклиф этилаётган бўлиб, унда:
- жиноий жазолар тизимига “мажбурий жамоат ишлари”ни жорий этиш ҳамда “қамоқ” тариқасидаги жиноий жазо турини тўлиқ бекор қилиш;
- жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддатини 72 соатдан 48 соатга қисқартириш;
- қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек дастлабки терговнинг энг кўп муддатини 1 йилдан 7 ойга қисқартириш;
- почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш ва эксгумация қилиш учун санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш;
- судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш рад этилганда муқобил эҳтиёт чорасини қўллаш ҳуқуқини бериш;
- терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилиш;
- фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатини 3 йилдан 1 йилга қисқартириш;
- вилоят даражасидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институти тугатилиб, тегишли суд раислари ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатларини бекор қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҳамда Президиумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатларини бекор қилиш назарда тутилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси
Полянте СВЕШНИКОВ.
Мавзуга доир материаллар:
Янги сонларда ўқинг

- Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинди
- Чет эллик ходим учун ЖШДС бўйича имтиёзлар амал қиладими?
- «Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Хизмат кўрсатиш соҳаси учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қандай қўллаш керак
- 2025 йилнинг апрель ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти

- Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
- Ходим ҳарбий хизматга чақирилганда меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- ЯММТ тизимидаги хатолар қандай тузатилади (йўриқнома)
- Прокурорлар, солиқчилар ва ИИВ ходимлари секторлар фаолияти билан шуғулланмайди
- Видеокамералар кимлар ҳисобидан ўрнатилиши керак?