Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Иқтисодий суд ишларини юритиш янги кодексда акс эттирилади

02.08.2017

 

Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий процессуал кодекс лойиҳасини (ИПК) жорий йилнинг 1 сентябригача Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш топширилган. Илгари порталимизда унинг мазмунига қатор таклифлар эълон қилинганди.

 

ИПК лойиҳаси 5 бўлим, 36 боб ва 337 моддадан иборат. Лойиҳада амалдаги ХПКда мавжуд камчиликлар  бартараф этилди.

 

Жумладан, янги Кодекснинг лойиҳаси қуйидаги ўзгартиришларни кўзда тутади:

 

1 – хорижий судлар ва арбитражларнинг қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ишини  юритиш тартибини, шунингдек юридик аҳамиятга эга фактларни ўрнатиш тўғрисидаги ишларни регламентлайди;

 

2 – вилоят даражасидаги иқтисодий судларнинг судловга тегишлилигига Ўзбекистон норезидентлари-чет эл фуқаролари иштирокидаги ишлар ва  хорижий судлар ва арбитражларнинг қарорларини эътироф этиш ва ижро этиш тўғрисидаги ишлар киритилди;

 

3 – судловга тегишлиликнинг умумий қоидасига тузатиш киритилди: юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга даъволар улар рўйхатдан ўтказилган жой бўйича судга тақдим этилади (ҳозир – жавобгарнинг жойлашган жойи бўйича);

 

4 – прокурор фуқаролар, устав жамғармасида давлат улуши бўлмаган юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судга мурожаат қилади. Бунда фуқаролар ва хусусий ташкилотлардан даъво аризаси бериш учун ёзма равишдаги розилик талаб этилади;

 

5 – вакиллар ихтиёрий (шартномавий) ва профессионал (адвокатлар)га тоифалаштирилган;

 

6 – солиқ қарзини қарздорнинг мол-мулкига қаратишнинг суд тартиби чиқариб ташланмоқда;

 

7 – коммунал қарзларини суд тартибида ундириш учун унинг миқдори фуқаролар учун камида ЭКИҲнинг 5 баравари ва юридик шахслар учун камида ЭКИҲнинг 20 бараварини ташкил қилиши керак;

 

8 – яраштириш тартиб-таомилларини тартибга солувчи нормалар (келишув битими) алоҳида бобга бирлаштирилди;

 

9 – янги институтлар жорий этилмоқда:

  • суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш;
  • суд музокаралари;
  • суд иш юритувига апелляция, кассация шикоятини (протест) қабул қилишни рад этиш;
  • кўриб чиқмасдан апелляция, кассация шикоятини (протест) тузиш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Моҳина Мирзаева. 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум