Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун банкларга жарима солишни таклиф этмоқдалар

Истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганлик учун банкларга жарима солишни таклиф этмоқдалар

30.04.2018

 

ҚҲТБТ порталида Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисидаги низомга киритиладиган қўшимчалар муҳокама қилинмоқда.  

 

Эслатиб ўтамиз, Марказий банкка банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган кредит ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлаш топширилган (23.03.2018 йилдаги ПҚ–3620-сон қарорга қаранг).

 

Лойиҳа билан ҳужжатда назарда тутилган жарима санкциялари рўйхатини кенгайтириш таклиф этилмоқда. Хусусан, қуйидаги санкцияларни алоҳида бўлимда белгилаб қўйиш таклиф этилган.

 

Ҳуқуқбузарлик

Жарима

(тижорат банки устав капиталининг белгиланган минимал миқдоридан %да*)

Банк хизматлари истеъмолчиларига банк хизматлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки атайин ёлғон маълумотларни тақдим этиш

ҳар бир ҳолат учун 0,01%

Банкнинг истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишига барҳам бериш ва бартараф этиш, ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаши, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаслиги

0,1%

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни ноқонуний рад этиш;

уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;

жавобни ёзма ёхуд электрон шаклда юбормаслик;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарорлар қабул қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини таъминламаслик

0,1%

Банкнинг банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилик талабларига зид шартларни шартнома ёки ички тартибга киритиши

0,05%

Хизматлар тўғрисидаги ахборотни эълон қилмаслик ёки ўз вақтида эълон қилмаслик, шу жумладан атайин ёлғон маълумотларни тарқатиш (тақдим этиш), шунингдек банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоялашга доир ҳисоботлар ёки ахборотни Марказий банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик

0,1%

 

* шарҳ эълон қилинган санада 100 млрд сўмни ташкил этади.  

 

Маълумот учун. Низомда назарда тутилган ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган банкларга нисбатан жарима санкцияларини Марказий банк қўллайди. Бугунги кунда ҳужжатда қуйидаги қоидабузарликлар учун жарималар назарда тутилган:

 

  • мажбурий резерв талаблари нормалари ва белгиланган иқтисодий нормативлар;
  • марказлаштирилган кредитлар ва қайта молиялаштириш кредитларидан фойдаланиш қоидалари, шунингдек улар бўйича маржалар;
  • тўлов интизоми;
  • валюта операциялари ўтказиш тартиби;
  • статистик ҳисобот тақдим этиш тартиби;
  • нақд пул тушумини қабул қилиш тартиби ва Марказий банк кўрсатмалари.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум