Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Жарималар миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда

12.08.2021

Рус тилида ўқиш

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган бир қатор ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда.    

 

Ўзгартиришлар киритиш таклиф этилаётган айрим моддалар:

 Модда

 Диспозиция

Санкциянинг амалдаги таҳрири

Санкциянинг таклиф этилаётган таҳрири

 

 

 

 

 

 

1351-модда: Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузиш

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш

1 БҲМ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

БҲМнинг 1/2 қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилмаслиги, худди шунингдек, агар бундай мажбурий суғурта қилинмаганлиги олдиндан аён бўлса, транспорт воситаларини бошқариш

фуқароларга 1 БҲМ, мансабдор шахсларга эса – 3 БҲМ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

фуқароларга БҲМнинг 1/2 қисми, мансабдор шахсларга эса – 2 БҲМ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

170-модда: Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш 

Валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш

валюта бойликларини мусодара қилиб, 15 суткага маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга 20 БҲМ миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

валюта бойликларини мусодара қилиб, 15 суткага маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга 10 БҲМдан 20 БҲМгача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

 

 

1751-модда: Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш

Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш

мансабдор шахсларга 5 БҲМдан 10 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

мансабдор шахсларга 3 БҲМдан 7 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда

мансабдор шахсларга 10 БҲМдан 20 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

мансабдор шахсларга 7 БҲМдан 10 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

1763-модда: Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш

Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш

фуқароларга 20 БҲМдан 100 БҲМгача, мансабдор шахсларга эса – 50 БҲМдан 150 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

 

Шунингдек 1281- модданинг диспозициясига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Таклиф этилаётган таҳрири – Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчин ва бошқа қўлни ишлатмаган ҳолда мулоқот олиб бориш мумкин бўлган воситалар орқали фойдаланиш мустасно). Иккинчи қисмини чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда.

 

135-моддани қуйидаги таҳрирдаги 4-қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда: «Ҳайдовчидан, агарда унинг Ўзбекистон Республикасида берилган биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёнида бўлса, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги ҳужжат, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ёнида олиб юриш талаб этилмайди».

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16