Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил 1 декабрдан рақамли маркировкалаш тизимида нималар ўзгарадииққат: муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхатлари янгиланди Фойда солиғининг ҳисоб-китобида мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар акс эттирилганлиги тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак – Buxgalter Pro

Лицензия битими тузиш тўхтатилади

14.07.2017

 

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. У Савдо-саноат палатасининг форумида жойлаштирилган.

 

Бугунги кунда лицензия беришда унинг эгаси (лицензиат) билан лицензия битими тузилади. Бу лицензия олиш ва ундан фойдаланиш борасида у ва лицензияловчи орган ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи шартномадир.У ёзма равишда икки нусхада: тарафларнинг ҳар бирига биттадан расмийлаштирилади. Қонун лойиҳаси билан бу тартиб-таомилни бекор қилиш таклиф қилинаётир.

 

Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин уни олиш учун талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига розилигини олиш талаб қилинади. Розилик олинмаган тақдирда лицензия бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.

 

Лойиҳага таклиф: лицензиат қандай тартибда лицензия талаблари ва шартларига  ўз розилигини бериши лозимлигини акс эттириш зарур (тегишли тартиб-таомилни регламентлаш ёки бланкет нормани киритиш).

 

“Ягона дарча” ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига киритилган лицензиялар ЯИДХП орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади. Лицензияни тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тўғрисида ҳам электрон хабарнома юборилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.