Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиби битта қонунда бўлади

19.08.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади - фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш ҳисобланади.

 

Ушбу Қонуннинг амал қилиши қуйидаги фаолият турларига нисбатан татбиқ этилмайди:

  • интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишда, шунингдек комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси (франшизинг тўғрисидаги шартнома) бўйича юзага келадиган муносабатларга;
  • тадбиркорлик субъектларини, битимларни, ҳуқуқларни ва мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда ҳисобга қўйиш;
  • аккредитация қилиш, сертификатлаштириш, стандартлаштириш, метрология ва техник жиҳатдан тартибга солиш;
  • давлат экологик экспертизаси;
  • давлат сирлари муомаласи.

 

Қонун лойиҳаси рухсат бериш тартиботларининг қуйидаги жиҳатларини тартибга солишга йўналтирилган қоидаларни ўз ичига олган:

  • лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомилларининг асосий принциплари;
  • лицензиялашни, рухсат бериш ёки хабардор этиш тартиб-таомилларини жорий этишнинг асослилиги ва самарадорлиги;
  • Вазирлар Маҳкамасининг лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларига доир ваколатлари;
  • лицензияларнинг ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш;
  • ягона онлайн электрон портал;
  • лицензиялаш;
  • рухсат бериш тартиб-таомиллари;
  • лицензиялаш ва тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги умумий қоидалар;
  • хабардор этиш тартиби.

 

Шунингдек, Қонун лойиҳаси қуйидагиларни ўз ичига олган:

  • амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати;
  • рухсат бериш тартиб-таомилларининг турларининг рўйхати;
  • ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхати.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_