Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Маҳсулотни экологик маркировкалаш – ихтиёрий тартибда

12.03.2019

Рус тилида ўқиш

 

Давлат экология қўмитаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган Президент қарорида ана шундай таклифни киритмоқда.

 

ISO 14000 халқаро стандартлари талабларига асосланиб, экологик хавфсизлик белгисини қўйган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этмоқчилар. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматлар экспортини кенгайтириш имконини бериши кутилмоқда.

 

3 йил амал қиладиган ушбу белгидан фойдаланишга рухсатномани ихтиёрий экологик маркировкаловчи орган – бундай фаолият юритишга лицензияси бўлган юридик шахс беради. Орган экологик маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан, экологик маркировкалаш соҳасидаги сиёсатни тартибга солувчи ваколатли давлат органидан (Давлат экология қўмитаси) мустақил бўлиши керак.

 

Ишлаб чиқарилаётганида атроф муҳитга, аҳоли саломатлигига ва биологик ресурсларга энг кам зарарли таъсир кўрсатадиган маҳсулотни экологик экспертизага бериш режалаштирилмоқда.  

 

Маҳсулотни маркировкалаш гувоҳномасисиз товар, маҳсулот тавсифи ва номида, рекламасида экологик хавфсизлик белгисидан, шунингдек «экологик тоза», «экологик хавфсиз», «экологияга ижобий таъсир кўрсатувчи», «тупроққа ижобий таъсир кўрсатувчи», «ифлослантирмайдиган», «яшил», «табиатга ижобий таъсир кўрсатувчи» ва «озонга ижобий таъсир кўрсатувчи» сингари ёзувлардан фойдаланиш тақиқланади. 

 

Маҳсулот ҳаётий циклининг барча босқичларида, лойиҳалашдан бошлаб маҳсулотни утиллаштириш усулигача атроф муҳитга таъсирини баҳолаш тартиб-таомилини ўтказгандан кейингина экологик хавфсизлик белгисини олиш мумкин бўлади.

 

Давлат нормативлари ва стандартларига мувофиқ заҳарли, мутаген, канцероген, атроф муҳит учун хавфли дея баҳоланган моддалар, препаратлар ва аралашмалар таркибида бўлган дори воситалари, ветеринария препаратлари, тиббиёт буюмлари, товарлар маркировкаланмайди.  

 

Экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалаш ҳуқуқини олган ташкилот маҳсулотнинг кўрсатилган тавсифлари белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун вақти-вақти билан аудит ўтказиши керак. Унинг устидан шикоят ва эътирозлар келиб тушганда ваколатли орган режадан ташқари аудит ўтказади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Константин Мосин.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_