Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маиший техникани божсиз олиб киришни 6 ойда 1 мартагача чеклаб қўйишлари мумкин

21.09.2018

Рус тилида ўқиш


Тегишли лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 6.02.2018 йилдаги ПҚ–3512-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Давлат чегарасининг ўтказиш пунктларида фуқаролар учун товарларни божсиз олиб кириш нормалари амал қилмоқда. Улар билан жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб ўтиладиган товарлар қиймати ва миқдори чеклаб қўйилган (амалдаги нормалар ҳақида жадвал шаклидаги тўлиқ ахборот – бу ерда).

 

Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат билан автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтишда мазкур нормалар қисман қисқартирилди.

 

Маиший техника ва идиш-товоқ

 

Ҳозир фуқаролар қуйидагиларни Ўзбекистонга бепул олиб киришга ҳақли эканликлари белгиланган:

  • автойўл (йўловчи) ўтказиш пунктлари орқали – 1 ойлик интервал билан умумий суммаси 300 АҚШ долларигача бўлган 1 тадан маиший техника ва идиш-товоқ тўплами;
  • темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали – 1 ойлик интервал билан умумий суммаси 1 000 АҚШ долларигача бўлган 1 тадан маиший техника ва идиш-товоқ тўплами.

 

Ушбу вақт интервалини 6 ойгача ошириш режалаштирилмоқда. Натижада фуқаролар ушбу товарларни эркин тарзда анча кам олиб кира оладилар.

 

Бошқа товарлар

 

Бошқа товарлар учун эса, алкоголь, тамаки маҳсулотлари, атир-упа ва қимматбаҳо буюмлардан ташқари, автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктларида ҳозир божсиз олиб киришнинг жуда имтиёзли нормаси амал қилмоқда – суткасига ҳар бир номдаги товардан 2 кг, аммо умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаслиги керак. Бироқ бу ерда товарларнинг умумий қийматига чекловлар амал қилади (юқорига қаранг).  

 

Лойиҳа қабул қилинса, жисмоний шахслар мазкур нормадан фойдаланиб, товарларни ҳар куни олиб кира олмайдилар. Интервал 1 ойни ташкил этади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум