Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ўзини ўзи банд қилганлар иши тўғрисида 15 та муҳим саволНима учун ЯТТнинг ёлланма ишчиларини рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйиш лозимЯнги ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом шарҳи

«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинади

18.02.2021

Рус тилида ўқиш

Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилган.

 

Лойиҳанинг мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг лозим тарзда ҳуқуқий ҳимояланганлигини таъминлашдан иборат.

 

Қонун қўлланиладиган соҳа кенгайтирилган ҳамда унда қўлланиладиган асосий тушунчаларга тузатишлар киритилган. Масалан, маъмурий-ҳуқуқий фаолият айрим жисмоний ёки юридик шахсларга ёхуд муайян хусусий белгиларига кўра ажратиладиган шахслар гуруҳига ташқи мажбурий таъсир кўрсатадиган маъмурий ва бошқарув хусусиятидаги фаолият ҳисобланади.

 

Шунингдек маъмурий тартиб-таомиллар кенгайтирилган ва уларга тузатишлар киритилган. Ўзбошимчаликни, ҳуқуқнинг суиистеъмол қилинишини тақиқлаш, ҳуқуқини қўллаш рад этилишига йўл қўймаслик каби тартиб-таомиллар киритилган.

 

Лойиҳада маъмурий иш юритишда идоралараро ўзаро ҳамкорлик тартиб-таомили ўрнига маъмурий кўмаклашиш тартиб-таомили қўлланилиши назарда тутилмоқда. Маъмурий органнинг кўмаклашиш тўғрисидаги сўрови асосида амалга ошириладиган маъмурий кўмаклашиш муддатлари, шунингдек кўмаклашишни рад этиш асослари белгиланган.

 

Лойиҳа билан тегишли тарздаги маъмурий тартиб-таомил, умумий вакил, дастлабки маъмурий ҳужжат тушунчалари киритилмоқда. 

 

Қандай ҳолатларда маъмурий ишлар маъмурий органнинг мажлисида кўриб чиқилиши белгиланган. Қуйидаги ҳолларда маъмурий иш мажлисда кўриб чиқилиши лозим:

  • маъмурий иш юритиш оммавий тусга эга бўлганда;
  • маъмурий иш юритиш натижасида ер участкасига бўлган ҳуқуқни, шунингдек бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини тугатадиган ёки чеклайдиган маъмурий ҳужжат қабул қилиниши мумкин бўлганда;
  • манфаатдор шахснинг ҳуқуқий мақомига бошқача тарзда жиддий аралашилганда, бундан мажлисни ўтказишга шошилинч чоралар қабул қилиниши зарурати тўсқинлик қиладиган ёки маъмурий ишни объектив сабабларга кўра мажлисда кўриб чиқишнинг имкони бўлмаган ҳоллар мустасно ва бошқалар.

 

Маъмурий ҳужжат ёзма, электрон ёки оғзаки шаклда бўлиши белгиланган. Шунингдек у белгилар, имо-ишоралар ва сигналлар йўли билан, тасдиқловчи ҳужжат бериш ёки муайян ҳаракатларни, шу жумладан автоматик воситалар ёрдамида амалга ошириш йўли билан қабул қилиниши мумкин.

 

Маъмурий шикоят бериш предмети кенгайтирилди. Қуйидагилар устидан шикоят қилиниши мумкин:

  • маъмурий ҳужжатлар устидан, шу жумладан маъмурий ҳужжатни қабул қилишни рад этиш ёки уни тегишли муддатда қабул қилмаганлик устидан;
  • қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда дастлабки маъмурий ҳужжатлар устидан;
  • ижро ҳужжатлари устидан;
  • маъмурий ҳаракатлар устидан.

 

Шунингдек лойиҳада қуйидагилар белгиланмоқда:

  • маъмурий иш юритишда гувоҳ, эксперт, мутахассис ва таржимон қилган харажатларини тўлаш тартиби ва миқдорлари;
  • процессуал ҳужжатга талаблар;
  • маъмурий органнинг маъмурий иш юритишни бошлаши учун асослар ҳамда ўзи қабул қилган, шикоят қилинган маъмурий ҳужжатни бекор қилиш ҳуқуқи;
  • маъмурий органлар юритиши шарт бўлган оммавий реестрга талаблар;
  • маъмурий иш юритишда манфаатдор шахсларни тинглаш тартиби;
  • маъмурий ҳужжатнинг қонунийлиги, ҳақиқийлиги, ҳақиқий эмаслиги эътироф этиладиган, шунингдек уни бекор қилишга йўл қўйиладиган ҳолатлар;
  • қонуний ва ноқонуний маъмурий ҳужжатларни бекор қилиш асослари;
  • қонуний кучга кирган маъмурий ҳужжатни қайта кўриб чиқиш учун асос ва қайта кўриб чиқиш тартиби ва ҳ.к. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Эльмира Сиразиева.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_