Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Майда қарздорлар учун жарималар камайтирилиши мумкин

01.08.2018

Рус тилида ўқиш

Қарз суммасига қараб жарималарнинг турли миқдорларини белгилаб, МЖТКнинг 1981-моддасига ўзгартириш киритишни таклиф этмоқдалар. Мажбурий ижро бюроси томонидан тегишли тузатишлар ишлаб чиқилиб, ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

  

Айни пайтда қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаганлиги учун маъмурий жарима фуқароларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорни ташкил этади.

 

Лойиҳада жарималарнинг янги тизими таклиф этилган. Унда санкция миқдори ижро ҳужжати бўйича ундирилиши лозим бўлган суммага боғлиқ. 10 ЭКИҲни «чегара» суммаси сифатида белгилаш таклиф этилган, материал эълон қилинган санада у 1 843 000 сўмни ташкил этади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Диспозиция

(ҳуқуқбузарлик тури)

Санкция

(жарима миқдори)

Қарздорнинг 10 ЭКИҲга тенг ёки ундан ошмайдиган суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини унинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаслиги  

фуқароларга – ЭКИҲнинг 1 бараваридан 5 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача

Қарздорнинг 10 ЭКИҲдан ортиқ суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини унинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаслиги ёки зиммасига муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатини узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда ижро этмаслиги

фуқароларга – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача

мансабдор шахсларга – ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача

 

Эслатиб ўтамиз, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилган 11 турдаги ҳужжат ижро ҳужжати ҳисобланади. Ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда ижро этиш муддати ижро иши қўзғатилган кундан бошлаб 15 кундан, жарима тарзида жиноий жазога ҳукм қилинганлар учун эса ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб 1 ойдан (18 ёшга тўлмай жиноят содир этган шахслар учун – 6 ойдан) ошмаслиги керак.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-13
  • USD:12718.08 (+0.00) сум
  • EUR:13710.09 (+0.00) сум
  • RUB:137.82 (+0.00) сум