Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Меценатлар қандай рағбатлантирилади

12.06.2018

Рус тилида ўқиш

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан «Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Айни вақтда ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.



Ҳужжат қабул қилиниши билан меценатлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқий мақоми, меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийликни амалга ошириш тартиб-таомиллари белгиланади. Лойиҳада меценатлик фаолиятида меценатлик мадади шаклини танлаш ва уни амалга оширишда эркинликни чеклаш тақиқланиши назарда тутилади.

 

Шартнома асосида



Меценатлик фаолияти меценат ва бенефициар ўртасидаги шартномага кўра амалга оширилади. Шартнома ёзма шаклда расмийлаштирилади, жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 1000 АҚШ долларигача бўлган суммада меценатлик мадади кўрсатиш ҳолатлари бундан мустасно. Меценат ва меценатлик мададини олувчи ўртасидаги шартномада меценатлик фаолиятининг мақсади, йўналиши, шакли, шартлари ва мазмуни белгиланади.

 

Меценатлик фаолиятига чеклов



Қонунда қуйидаги ҳолатларда меценатлик мададини кўрсатиш режалаштирилмоқда:

  • бенефициар фаолияти унинг устав ҳужжатларига мувофиқ сони чекланмаган шахслар ва шахслар гуруҳига татбиқ этилганда;
  • бенефициар раҳбарияти меценатлик фаолияти доирасида олинган меценатлик мадади таркибидан ўз иш ҳақини шакллантирмайдиган, шунингдек у билан боғлиқ бирор-бир мулкий ёки фойдаланиш имтиёзларини олмайдиган ҳолларда;
  • меценатлик фаолияти доирасида бенефициарга кўрсатилган мадад бенефициарларнинг беллашиш қобилиятларини ошириш учун фойдаланилмаслиги керак.

 

Фото – маблағларнинг мақсадли сарфланиши тасдиғи



Ҳужжат қабул қилинган тақдирда бенефициарлар бир ойда камида бир марта ОАВ ёки ўз веб-сайтларида олинган меценатлик мадади ҳақидаги ҳисоботни эълон қилишлари шарт бўлади. Эълонда меценатлик мадади олинишидан олдинги ҳолат, шунингдек ундан фойдаланилгандан кейинги ҳолат сурати ва/ёки видеотасвири кўрсатилган ҳолда, олинган меценатлик мададининг қиймати, ундан фойдаланиш шартлари ва натижалари келтирилади.



Меценатлик мададини олувчилар - бюджет ташкилотлари ва давлат муассасалари давлат ҳокимият органлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига меценатлик мадади асосида бажарилаётган ишлар мазмуни ва улар қандай кетаётганлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт бўлади.  

 

Меценатлар рағбатлантирилади



1) Бенефициар қуйидаги тарзда меценатлик фаолиятини рағбатлантириш ҳуқуқига эга:

  • меценатга 1 календарь йилида камида 1 марта ўша календарь йилда меценатдан олинган меценатлик мадади миқдорининг 15%дан ортиқ бўлмаган қийматдаги маданий қимматликлар кўринишида рағбатлантирув тусидаги мукофотларни тақдим этиш;
  • меценатлик фаолияти доирасида олинган маблағлар, шунингдек меценатлик мададидан фойдаланган ҳолда ташкил этилган мол-мулк ёки унинг бир қисми ёрдамида фаолиятни амалга оширишда меценат номи, номланиши, логотипи ва/ёки меценатни идентификациялашнинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклини эслатиб ўтиш ва/ёки жойлаштириш.

 

2) Маданият вазирлиги қуйидагиларни таъсис этиш ҳуқуқига эга:

  • жисмоний ва юридик шахслар шаклидаги меценатлар учун ҳар йиллик мукофотлар (маданий ҳомийлик доирасида меценатлик мадади кўрсатилган юридик шахс шаклидаги меценатлар бундай мукофотларни олиш ҳуқуқини йўқотадилар).
  • Ўзбекистон Республикасининг маданий мероси ва/ёки маданий меросини ташкил қилувчи маданий қимматликларни меценатлик фаолияти сифатида мамлакат музейлари давлат фондига берувчи меценатлар учун махсус мукофотлар ва рағбатлантириш шакллари.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-10-23
  • USD:8226.10 (+18.06) сум
  • EUR:9470.71 (--19.43) сум
  • RUB:125.76 (+1.91) сум