Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 кв (Savolnoma) шаклини топшириш муддати бир ҳафтага қисқартирилди 4 дх ва 4 фх (чораклик) шаклидаги статистика ҳисоботларини топшириш муддати узайтирилди Импорт қилинган дори воситаларини божхона қийматидан паст нархда реализация қилишда бир томонлама ЭҲФ: техник муаммо ҳал этилди Нефть маҳсулотлари бўйича акциз ҳисоботини автоматик шакллантириш октябрь ойида йўлга қўйилади Чек-варақ: чоракни хатосиз қандай якунлаш мумкин – Buxgalter Pro

Меҳнатга солиқ юки 1,58 – 1,98 баравар камайтирилади

29.03.2018


Ушбу шарҳда Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган «меҳнатдан солиқлар» бўйича янгиликлар ҳақида сўз юритамиз.

 

ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғига бирлаштириш таклиф этилмоқда. Даромад миқдоридан қатъи назар, солиқ 25%лик ставкада ундирилади. Жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғи меҳнатга ҳақ тўлаш суммаларидан ушлаб қолинади.

 

Таклиф этилаётган ечим фуқароларни кўпроқ даромад олишга рағбатлантиради, солиқни ҳисоблаш ва тўлашни соддалаштиради, ҳисоботларни қисқартиради ва солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширади.

 

25%лик ставка фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга нисбатан татбиқ этилади. Фуқароларнинг мулкий, моддий ва бошқа даромадларига ЖШДСнинг бошқа ставкалари белгиланади.

 

Назарда тутилаётган чора-тадбирлар меҳнатга ҳақ тўлашга солиқ юкини сезиларли даражада камайтиради. Амалдаги солиқ солиш тизимида ЖШДС прогрессив 4 босқичли шкалага (солиқ солинмайдиган минимум, 7,5%, 16,5%, 22,5%) эга. Шунингдек Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари – 8% ва ЯИТ: 15% – кичик ва 25% – йирик бизнес учун тўланади. Умуман олганда, меҳнатга ҳақ тўлашга солиқ юки ўрта ҳисобда кичик корхоналар учун 39,5%ни, йириклари учун 49,5%ни ташкил этади.

 

 

.

Валюталар курси

2026-10-07
  • USD:11790.79 (+0.00) сум
  • EUR:13285.86 (+0.00) сум
  • RUB:137.78 (+0.00) сум