Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Миллий иқтисодиётни инновацион тарзда ривожлантириш интеллектуал салоҳият билан чамбарчас боғланган

Миллий иқтисодиётни инновацион тарзда ривожлантириш интеллектуал салоҳият билан чамбарчас боғланган

01.08.2017

Ўзбекистон Республикасининг “Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасига изоҳлар.

Аввало, Қонун лойиҳаси “Иқтисодиётни инновацион тарзда ривожлантиришда интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш бўйича Ҳаракатлар дастури” асосида ишлаб чиқилган (№ 06-378, 2017 йил 1 март),  муҳокама қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилган хамда белгиланган тартибда манфаатдор органлар билан келишилган1.

 

Ушбу Қонун лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш зарурияти қуйидагилардан иборат:

1. фойдали моделлар сифатида муҳофаза қилинадиган патентга лаёқатли объектлар доирасини кенгайтириш;

2. муаллифнинг патент олиш учун талабнома топшириш ҳамда саноат мулки объектидан фойдаланиш тартибини аниқлаштириш;

3.  талабнома берувчига унинг истаги бўйича талабномани кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш имкониятини бериш;

4. талабнома берувчининг селекция ютуғига патент бериш жараёнини тезлаштириш ҳамда патентни бериш муддатларини қисқартириш;

5. талабнома берувчига селекция ютуғига патент амал қилиш муддатини тиклаш имкониятини бериш ҳамда интеллектуал мулкни муҳофаза қилишни таъминлаш;

6. “товар белгиси”га доир гувоҳномани бериш муддатларини аниқлаштириш.

 

Батафсил айтганда, Қонун лойиҳасида қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар назарда тутилган:

 

биринчидан – “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга фойдали моделлар сифатида муҳофаза қилинадиган патентга лаёқатли объектлар доирасини кенгайтириш мақсадида ўзгартиш киритиш;

 

иккинчидан – “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга саноат мулки объектини яратишда ижодий меҳнати билан саноат мулки объектини яратган муаллифнинг патент олиш учун ҳуқуқлари ҳамда муаллиф ўз номига патент олиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаштиришга қаратилган қоидалар билан тўлдириш;

 

учинчидан – “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонундан талабнома берувчига Агентликнинг билдиришномаси (эслатмаси) бўйича етишмаётган ҳужжатларни топшириш имкониятини бериш мақсадида талабнома топширилган санадан эътиборан уч ой ўтгандан сўнг талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилишига олиб келмаслиги учун тегишли қоида чиқариш;

 

тўртинчидан – “Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилингандан буён 27-моддада белгиланган олти ой муддат ичида эътирозлар келиб тушмаган. Ҳозирги вақтда ушбу қоида жаҳон амалиётида учрамайди ва янги селекция ютуғини тижоратлаштириш учун тўсиқ сифатида кўрилади. Талабнома берувчига патент бериш жараёнини тезлаштириш мақсадида мазкур қоидани чиқариб ташлаш.

 

бешинчидан – “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонунга талабнома берувчига патент амал қилиш муддатини тиклаш имкониятини бериш мақсадида янги модда киритиш.

 

олтинчидан – конвенция устуворлиги белгиланишига қаратилган муддатларга риоя қилиш мақсадини аниқлаштириш. 

 

Айтиш жоизки,  бу соҳасидаги ижобий  халқаро тажриба қуйидагиларни кўрсатмокда:

 

“Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси бўйича Украина, Грузия ва Германиянинг халқаро тажрибасидан фойдаланилди.

 

Жумладан, Украина ва Грузия патент қонунчилигига мувофиқ фойдали модель объекти сифатида маҳсулот (хусусан, қурилмалар, моддалар, микроорганизмлар штаммлари, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари культуралари) ва усул бўлиши мумкин.

 

Германиянинг “Фойдали моделни муҳофаза қилиш” Қонунига мувофиқ фойдали моделлар объекти сифатида моддалар (композициялар, кимёвий моддалар) муҳофаза қилинади.

 

Қонуннинг 10-моддасига таклиф этилган қўшимча Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон патент қонунчилигида кўзда тутилган. Шу каби қоидалар Россия Федерацияси ва Қирғизистон патент қонунларида ҳам назарда тутилган.

 

Қонуннинг 27-моддаси биринчи қисмида таклиф этилган қўшимча Россия Федерацияси, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон патент қонунчилигида ҳам назарда тутилган.

 

“Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси бўйича АҚШ, Франция, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси қонунчилигини ўрганиш уларда патент беришни кечиктириш мавжуд эмаслигини кўрсатди.

 

Ишончимиз комилки, агарда таклиф этилаётган Қонун лойиҳаси қабул қилинса:

  • саноат мулки объектлари ҳуқуқий муҳофазасига эга бўлиш муддатларини ва патенлаш билан боғлиқ харажатларни қисқартиришга;
  • саноат мулки объектини яратган муаллифнинг патент олиш учун ҳуқуқлари ҳамда муаллиф ўз номига патент олиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаштиришга;
  • яратилган саноат мулки объектидан фойдаланилганда муаллифга мукофот олиш ҳуқуқини белгилашга;
  • Ўсимликларнинг янги навларини ҳуқуқий муҳофазаси бўйича халқаро конвенция талаблари билан уйғунлаштиришга;
  • селекция ютуғига патентни бериш муддатларини қисқартиришга;
  • интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меъёрларни халқаро тажрибага мослаштиришга янги  имкониятлар  беради.

 

Полянте СВЕШНИКОВ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутати,

  ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.

 

 


1Қонун лойиҳаси Адлия, Молия, Иқтисодиёт, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан белгиланган тартибда келишилган.

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум