Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мобиль қурилма орқали ички ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш арзонроқ бўлади

19.06.2017

Вазирлар Маҳкамасининг “Интернет тармоғида миллий контентни барпо этишни янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди.

 

Ҳужжатда қайд қилинишича, мамлакатимизда ёш авлод орасида Интернет тармоғи тарқатилишининг фаол тарзда ўсиши кузатилмоқда. Бироқ, мамлакат веб-ресурслари аҳоли талабларига тўлиқ жавоб бераётгани йўқ. Шу боис Интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш мақсадида 2017-2019 йилларда Интернет тармоғида миллий контентни барпо этишни рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича комплекс режани тасдиқлаш таклиф қилинаётир.

 

Режа 37 та чора-тадбирни ўз ичига олади. Масалан, контент операторлари, провайдерлари ва генераторлари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб механизми билан Интернет тармоғининг миллий сегментида трафик билан алмашиш пиринг тармоғини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, мобиль телефонлари воситасида Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқларидан фойдаланиш имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади.

 

Интернет тармоғида миллий контент ривожланишини таҳлил қилишни ташкил этиш  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юкланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум