Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар пасайтирилади, жазо чораси 18 ёшдан бошлаб қўлланилади

Паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар пасайтирилади, жазо чораси 18 ёшдан бошлаб қўлланилади

14.02.2018

 

Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Меҳнат кодексига киритиладиган тузатишлар пакетини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳаси матни идоранинг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-канали воситасида тарқатилди.

 

Биринчидан, МЖТКнинг 223-моддаси 1-қисмига кўра паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жаримани ЭКИҲнинг ½ қисми даражасида белгилаб, бу билан юқорироқ жарималарни қўллаш имкониятини истисно этиш таклиф этилмоқда (ҳозир жазо миқдори табақалаштирилган – ЭКИҲнинг ½ қисмидан 3 бараваригача).  

 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганлиги учун жарима амалдаги ЭКИҲнинг 5 бараваридан ЭКИҲнинг 1 бараваригача пасайтирилади.   

 

МЖТКнинг 223-моддаси 3, 4-қисмларига кўра жарималар миқдорларини тегишинча ЭКИҲнинг 5 ва 10 бараваригача пасайтириш таклиф этилди. 

 

Иккинчидан, 223-модда бўйича фақат вояга етган, яъни ҳуқуқбузарликни содир этиш пайтида 18 ёшга тўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортиладиган бўлади. Ҳозир мазкур моддага кўра фуқароларга нисбатан 16 ёшидан бошлаб жазо қўлланилади, бироқ 2018 йилги Давлат дастурида вояга етмаганларни белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган.   

 

Учинчидан, фуқароларнинг вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйганлик учун паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун жавобгар бўлган шахсларга нисбатан жазо чораси қўлланилмайди. Худди шундай ўзгартиришлар турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаган фуқароларга дахл этади.  

 

Бундан ташқари, ишга қабул қилиш чоғида паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жазо чораларини назарда тутувчи МЖТКнинг 2231-моддаси чиқариб ташланади. Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармони ана шундай тузатиш киритишни тақозо қилди, бу ҳақда илгари ёзган эдик.

 

Тўртинчидан, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари қабул қилинади. Бу, қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчиларнинг нуқтаи назаридан, ишга жойлашиш чоғида қуйидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиш имконини беради:

  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
  • ҳарбий қисм ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки ҳарбий билет (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билетлари бундан мустасно);
  • Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси;
  • янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси.  

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум