Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартибини ўзгартириш режалаштирилмоқда

15.11.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги томонидан “Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Хусусан, пенсия йиғмажилди, пенсия ва бошқа тўловларни тайинлашга тааллуқли ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек аризаларни рўйхатга олиш учун Пенсия жамғармаси бўлими томонидан рўйхатга олиш китоблари ахборот тизимида электрон шаклда юритилади (пенсионерларга берилган гувоҳномаларни рўйхатга олиш китоби бундан мустасно).

 

Пенсия йиғмажилдининг тўғри расмийлаштирилиши пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва бошқа тўловларни ташкил қилиш шўъбасига юкланади. Пенсия йиғмажилдини расмийлаштириш ва юритиш ягона тартибига амал қилиниши устидан назоратни олиб бориш шўъба мудирига, умумий назорат эса Пенсия жамғармаси бўлимининг бошлиғига юкланади.

 

Лойиҳа билан пенсия, уй-жой-коммунал хизматлари учун компенсация пул тўловларини тайинлаш, пенсия ва ижтимоий нафақаларни қайта ҳисоблаш, тўловни тиклаш ва бошқалар тўғрисидаги аризаларнинг янги шакллари таклиф қилинмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум