Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тошкентда фаолият туринингиз учун қандай минимал ижара тўловлари ставкаларини қўллаш керакФойда солиғи ҳисоб-китоби қандай тузилиши керак Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартибиҚандай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради

Пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда

02.12.2020

Рус тилида ўқиш

Лойиҳа Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва ҚҲТБТ порталига муҳокама учун жойлаштирилган.

 

Ҳужжат «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунни «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштиришга қаратилган.

 

Лойиҳада пенсионер вафот этган ойдаги пенсиясини қариндошларига тўлиқ ҳажмда бериш назарда тутилмоқда. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ вафот этган пенсионернинг қариндошларига у вафот этган санагача бўлган кунлар учун пенсия тўланади.

 

Шунингдек лойиҳада «ногирон» тушунчасини «ногиронлиги бўлган шахс» тушунчасига ўзгартириш таклиф этилмоқда.

 

Ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан бюджетдан ташқари давлат Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда йилига 4,4 млрд сўм тўланиши кутилмоқда.

 

Лойиҳа қабул қилиниши билан Вазирлар Маҳкамасининг 7.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилади. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-05-08
  • USD:12910.15 (+0.00) сум
  • EUR:14660.77 (+0.00) сум
  • RUB:159.78 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг