Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қора металлар ноқонуний обороти учун – ЭКИҲнинг 50 бараваригача жарима

17.04.2018

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2191-моддасига киритиладиган тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинган. 

 

Эслатиб ўтамиз, «Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистонда лом ва қора металлар чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади. Бунда топширилган лом ва қора металлар чиқиндилари учун ҳисоб-китоблар келишилган, бозор асосида белгиланадиган нархларда амалга оширилади (15.09.2017 йилдаги ПҚ–3277-сон қарорга қаранг).

 

Маълумот учун: темир ва унинг асосидаги қотишмалар – пўлат, чўян ва ферроқотишмалар қора металлар ҳисобланади.  

 

Шу муносабат билан, қора металларни, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузганлик учун фуқароларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ЭКИҲнинг 15 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солиш таклиф этилмоқда. Маъмурий ҳуқуқбузарлик ашёси – қора металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитлари мусодара қилинади.

 

Бугунги кунда рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитлари ноқонуний обороти учун худди шундай маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади. Бунда маъмурий жазо қўлланилганидан кейин шундай қилмиш такроран содир этилганлиги учун ёхуд рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитлари билан боғлиқ ҳолларда квалификация (оғирлаштирувчи) белгилари мавжуд бўлганда жиноий жавобгарликка тортилади.

 

Лойиҳада Жиноят кодексининг 1851-моддасига қўшимчалар киритиш назарда тутилмаган, бинобарин, қора металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш ҳозирча режалаштирилмаяпти.   

 

Юқорида тилга олинган жавобгарлик чораси қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиш қоидалари бузилганда қўлланмайди, сабаби бундай қилмишлар МЖТКнинг 219-моддаси ва ЖКнинг 185-моддаси бўйича жазоланади.  

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.  

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19