Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Савдо қонунда ёзилади

14.08.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида "Савдо тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган. У Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг асосий мақсади - савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Қонун лойиҳаси 4 та боб, 15 та моддадан иборат ва қуйидаги вазифаларни ҳал  қилишни назарда тутади:

  • савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқларини ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида тақсимлаш;
  • савдо маданиятини такомиллаштириш;
  • савдо фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиботларини ўрнатиш;
  • аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини товарлар ва хизматларга бўлган талабини қондириш, рақобат муҳитини шакллантириш.

 

Қонун лойиҳаси ташқи ва биржа савдолари, кўчмас мулк бўйича битимлар, энергоресурслар таъминоти, ломбардлар, интеллектуал мулк соҳаларидаги савдо муносабатларини тартибга солишни назарда тутмайди.

 

Қонун лойиҳаси савдо фаолиятининг қуйидаги жиҳатларини тартибга солишга қаратилган қоидаларни ўз ичига олган:

  • савдо соҳасини давлат томонидан тартибга солиш;
  • савдо фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш талаблари;
  • савдо фаолияти субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • савдо фаолияти субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолати;
  • кўчма савдо объектларини жойлаштириш тартиби;
  • кўргазма-ярмарка савдоларини ташкил қилиш тартиби;
  • электрон савдо;
  • савдо фаолиятини монополияга қарши тартибга солиш;
  • савдо соҳасини ривожлантиришнинг давлат мақсадли дастурлари.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Қаюмов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_