Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Солиқ қарзи қандай қилиб жисмоний шахсларнинг «пластигидан» сўзсиз ҳисобдан чиқарилади

Солиқ қарзи қандай қилиб жисмоний шахсларнинг «пластигидан» сўзсиз ҳисобдан чиқарилади

19.12.2018

Рус тилида ўқиш


ҚҲТБТ порталида Жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан солиқ қарзини сўзсиз ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Солиқ кодексининг 62-моддаси учинчи қисмида белгиланишича, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари жисмоний шахсларга нисбатан суд ҳужжатлари асосида давлат ижрочилари томонидан қўлланилади. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарзини сўзсиз ундириш фуқароларга нисбатан қўлланилмас эди.

 

Бироқ июнь ойида Президент қонунчилик ташаббуси тартибида солиқ органларига фуқароларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банкдаги счётларидан солиқ қарзини судсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берган эди. Ҳисобдан чиқариладиган энг кўп сумма – ойига 2 ЭКИҲ (материал эълон қилинган пайтда – 405 460 сўм).

 

ДСҚ томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатда мазкур тартиб-таомил тафсилотлари белгиланган.

 

Биринчидан, лойиҳада аниқлик киритилишича, ойига 2 ЭКИҲ миқдоридаги лимит – битта солиқ тўловчининг барча банк карталари учун умумий. Солиқ органлари ҳар битта картадан 2 ЭКИҲдан ҳисобдан чиқармайдилар.

 

Иккинчидан, суммаси сўзсиз тартибда ундириладиган қарз турлари рўйхати келтирилган:

  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича қарз;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича қарз;
  • даромадлар тўғрисидаги декларация асосида ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қарз;
  • якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ва банкда счётларни очмаган фуқаролар, шунингдек банклардаги счётларни ёпган якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқлар бўйича қарзи.

 

Учинчидан, сўзсиз ундирилиши тақиқланган маблағларнинг манбалари рўйхати белгиланган. Унда «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 69-моддасида келтирилган ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган пул суммалари рўйхати (10 та позиция) тўлиқ такрорланган.

 

Бироқ яна битта банд қўшилган: сўзсиз ундирув ёшга доир пенсиялар, болаликдан ногиронларга бериладиган нафақалар, шунингдек зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақаларга тааллуқли бўлмайди.

 

Бу – муҳим! Фуқаро ўзининг солиқ қарзини ёхуд учинчи шахсларнинг қарзини қоплаш ҳисобига ҳисобдан чиқариш тўғрисида ариза берса, маблағлар келиб чиқиш манбаидан қатъи назар ҳисобдан чиқарилади.

 

Тўртинчидан, ҳисобдан чиқариш тартиби белгиланган.

 

ДСҚ солиқларни тўлаш муддати ўтганидан кейин 3 кун ичида солиқ қарзи бўлган жисмоний шахслар рўйхатини шакллантириб, Марказий банкка топширади. Рўйхатда жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақамлари, уларнинг паспорт маълумотлари, ҳудудий солиқ органининг номи, солиқларнинг номи ва солиқ қарзи суммаси кўрсатилиши керак.

 

Марказий банк 1 кун ичида ЖШШИРдан фойдаланган ҳолда жисмоний шахсга тегишли барча пластик карталарни аниқлаб, банк картасидаги счёт бўйича ахборотни шакллантиради ва уни ДСҚга қайтариб юборади. Мазкур ахборот асосида ДСҚ электрон инкассо топшириқномаларини қўяди, улар МБ орқали хизмат кўрсатувчи банкларга тарқатилади.

 

Қарздорнинг пластик картасидаги муайян маблағлар суммаси 10 кун муддатга блокировка қилинади. Лойиҳага кўра, блокировка қилинадиган суммаларнинг аниқ миқдорлари ва улар музлатиладиган карталар инкассо топшириқномасидаги суммадан ва карточкалардаги, ш.ж. валюта карточкаларидаги счётларда мавжуд бўлган маблағлардан келиб чиқиб белгиланади. Фуқаро бу ҳақда СМС орқали хабардор қилинади. Қарз қопланмаса, маблағлар автоматик равишда ҳисобдан чиқарилади. Қарз бошқа манбалардан қопланса, солиқ органи реал вақт режимида уни блокировкадан чиқаради.   

 

Лойиҳага доир таклиф: маблағларни ҳисобдан чиқариш лимити нотўғри қўлланилишининг олдини олиш мақсадида умумий блокировка қилинадиган сумма ойига худди ўша 2 ЭКИҲдан ошмаслиги кераклигини аниқ белгилаган маъқул.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_