Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Марказий банк КПК бўйича чекловларни шарҳлаб берди

30.07.2020

Читать на русском языке

Корпоратив пластик карта билан ҳисоб-китоблар тезкор ва қулай бўлиши учун мобиль тўлов иловалари – Click ёки PayMe дан фойдаланиш мақбулдир. Buxgalter.uz мавжуд чекловларнинг сабаби нимадалиги ва келгусида уларнинг бекор қилиш эҳтимоли қандай эканлигини тушунтириш беришга ҳаракат қилди.


Марказий банк позицияси

 

Марказий банк тўлов тизими департаменти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жаҳонгир ҚАЮМОВнинг тушунтириш беришича, 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ юридик шахслар фаолият юритишлари билан боғлиқ бўлган харажатларни амалга оширадилар.

 

Корпоратив банк картаси сақловчиси – юридик шахс ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида КПКдан фойдаланувчи юридик шахс ёки ваколат берган шахс. Бунда юридик шахс банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган ушбу юридик шахс ходими бўлган шахсга банк картаси сақловчиси сифатида ваколат бериши мумкин. Корпоратив банк картаси сақловчиси томонидан КПКдаги пул маблағлари қатъий тарзда ҳисобот берган ҳолда, фақатгина муайян мақсадлар учун сарфланади.

 

Карточка ҳисобрақами уни очган юридик шахснинг тўлов топшириқномасига асосан талаб қилиб олингунга қадар асосий ҳисобрақамдан тўлдирилади.

 

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, корпоратив карталарни мобиль иловаларга боғлашга қуйидаги асосларга кўра йўл қўйилмайди:

  • картадаги маблағлар уларни сақловчи шахснинг эмас, балки юридик шахснинг маблағи ҳисобланади ва қатъий мақсади бўйича сарфланади;
  • мобиль иловалар орқали КПКдан фойдаланишда маблағлардан белгиланган мақсади бўйича фойдаланмаслик, пул маблағларини ноқонуний айлантиришга оид операциялар содир этилиши ва солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хатари ошади.

 

Эслатиб ўтамиз, юридик шахслар банк ҳисобрақамларини масофадан бошқариш тизими (интернет-банкинг ва мобиль банкинг хизматлари) орқали барча тўловларни амалга оширишлари мумкин. Шу билан бирга юридик шахслар ўртасида тўловларни амалга ошириш имконини берувчи МБнинг лаҳзалик тўловлар тизими жорий этилган ва тизим туну кун ва дам олиш кунларисиз муваффақиятли ишламоқда.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_