Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Солиқ ўқув юртларида ишни ташкил этишни қандай режалаштиришмоқда

24.12.2020

Рус тилида ўқиш

ДСҚ Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Президентнинг 2020 йил 4 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида фискал институтни ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4879-сон қарорига мувофиқ ДСҚ ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида Фискал институти ташкил этилган.

 

Ҳужжатнинг лойиҳаси билан ДСҚ Институтга ҳужжатларни қабул қилиш муддати ва тартиблари ҳамда кириш имтиҳонлари саналарини Давлат тест маркази билан келишилган ҳолда мустақил белгилаши таклиф қилинмоқда. Институтга қабул параметрлари ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари кесимида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича бакалавр ва магистрларга бўлган эҳтиёж таҳлили асосида аниқланади.

 

Барча мулкчилик шаклидаги ташкилотлар Институт ва унинг қошидаги солиқ техникумларида кадрларни тайёрлаш учун буюртмаларни шакллантиришда иштирок этишлари, шу жумладан битирувчилар томонидан ўқиш тугагандан кейин буюртмачи ташкилотда шартномада кўрсатилган муддат давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти олингандан кейин кадрларниг мақсадли ўқиши учун тўловни амалга оширишлари мумкин.

 

Солиқ тизимида ишлаётган ва икки йиллик иш стажига эга бўлган солиқ коллежлари битирувчилари Институтга имтиҳонларни топширмасдан суҳбат асосида ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб ўқишга контракт асосида қабул қилинади.

 

Ҳужжат билан:

  • Институт Васийлик Кенгашининг таркиби ва Низоми;
  • Институт қошидаги Бухоро, Фарғона ва Тошкент солиқ техникумлари фаолиятини самарали ташкил этиш комплекс дастурини тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_