Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Солиқчиларнинг давлат ижрочилари билан ўзаро ҳамкорлиги учун электрон тизим ишга туширилади

Солиқчиларнинг давлат ижрочилари билан ўзаро ҳамкорлиги учун электрон тизим ишга туширилади

05.03.2020

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида ДСҚнинг Солиқ органи мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорини мажбурий ижро этувчи давлат органига юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Лойиҳа Солиқ кодексининг 123-моддаси ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун асосида ишлаб чиқилган.

 

Низом нормалари юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тан олинган солиқ қарзига нисбатан татбиқ этилади. СКнинг 60-моддасига асосан талабнома берилган санадан бошлаб 10 кун ичида солиқ тўловчи томонидан эътироз билдирилмаган қарз шундай қарз ҳисобланади.

 

Талабнома солиқ тўловчига қуйидаги муддатларда юборилади:

  • солиқ ҳисоботи бўйича юзага келган солиқ мажбурияти бўйича ҳар бир солиқ турига - тўлов муддатидан кейинги санадан бошлаб 3 кун ичида;
  • солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган солиқ қарзи бўйича - қарор кучга кирган санадан бошлаб 3 кун ичида;
  • пеня ёки фоизлар бўйича - ҳисобланган санадан бошлаб 3 кун ичида.

 

Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан 30 календарь куни ичида қарздорлик тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда солиқ органи қарзни солиқ тўловчининг мол-мулки ҳисобидан ундириш бўйича қарор қабул қилади. У 3 иш куни ичида электрон шаклда солиқ тўловчи рўйхатдан ўтган ёки солиқ мажбурияти юзага келган жойдаги мажбурий ижро бюросига юборилади.

 

Солиқ органи ва МИБ ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган техник топшириққа асосан электрон маълумот алмашув йўлга қўйилади. Электрон тизим ишламай қолган ҳолларда қарор қоғозда чоп этилиб, почта хизмати орқали юборилиши ёки бевосита топширилиши мумкин. У қандай форматда олинганидан қатъи назар, қарор у олинган пайтдан бошлаб икки ой ичида ижро этилиши лозим.

 

Лойиҳа 2020 йил 19 мартга қадар муҳокама қилиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларни киритиш учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

  Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_