Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Солиқни ҳисоблашда бозор қийматидан фойдаланиш режалаштирилмоқда

29.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ базасини аниқлашда товарларнинг (хизматларнинг) нархини бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда белгилаш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 

 

Лойиҳа нормалари трансферт нархлар асосида солиқ солиш базасини аниқлаш усулларини белгилаш ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган. 

 

Лойиҳа қуйидаги иккита ҳужжатни ўз ичига олади:

  • Солиқ базасини аниқлашда товарларнинг (хизматларнинг) нархини бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Нархи бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган товарлар (хизматлар) рўйхати.

 

Солиқ базасини ҳисоблашда қуйидаги товарларнинг нархини бозор коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш режалаштирилмоқда: 

  • янги кўп квартирали уйлардаги турар жой объектлари;
  • ун маҳсулотлари;
  • шакар;
  • алкоголли маҳсулотлар;
  • тамаки маҳсулотлари;
  • ўсимлик ёғи;
  • газланган ва газланмаган салқин ичимликлар;
  • цемент.

 

Солиқ базаси қуйидаги ҳолатларда аниқланади:

  • тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни (хизматларни) улгуржи ва чакана реализация қилишда;
  • СКнинг 239-моддаси 1-қисми 2-бандида ёки ушбу модданинг 2-қисми 2-бандида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (хизматларни) бепул беришда (кўрсатишда).

 

Бунда солиқ тўловчида товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ДСҚ расмий веб-сайтига жойлаштирилган қийматидан юқори бўлганда қўлланилмайди.

 

Солиқ базаси ДСҚ расмий веб-сайтига жойлаштирилган бир бирлик товар (хизмат) учун белгиланган бозор қийматининг солиқ тўловчи томонидан ҳисобот даврида сотилган маҳсулот ҳажмининг кўпайтмасига нисбатан ҳисоблаб чиқарилиши назарда тутилмоқда.

 

Лойиҳа бўйича товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати қуйидагилар асосида белгиланади:

  • ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудида фаолият юритаётган савдо шохобчаларида сотилаётган нархи танланма асосида масъул солиқ инспекторлари томонидан ўрганиб чиқиш;
  • товар хом-ашё биржаларида шаклланган нархлар;
  • онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида қайд этилган товарлар (хизматлар) кодлари асосида шакллантирилган нархлар;
  • ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган идентификация кодлари ҳамда сотилган маҳсулотларнинг штрих-кодлари асосида шакллантирилган нархлар.

 

Товарларнинг (хизматларнинг) бозор қиймати ҳар бир ҳудуд (шаҳар, туман) бўйича шакллантирилиб, ДСҚнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва ҳар ойда янгилаб борилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум