Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Судлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси – муҳокамада

02.12.2020

Рус тилида ўқиш

Олий суд “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни муҳокама учун жойлаштирди.

 

Лойиҳа Президентнинг 24.07.2020 йилдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини  оширишга  доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-6034-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳаси судларнинг тузилмаси, туман (шаҳар), туманлараро, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар, Олий суд, суд ҳайъатлари, Олий суд Раёсати ва Пленуми ваколатлари доирасини назарда тутади.

 

Ҳужжатда судьялик лавозимига номзод ва судьяга қўйиладиган талаблар, шунингдек судьяларни, судларнинг раислари ва раис ўринбосарларини тайинлаш (сайлаш) тартиби батафсил кўриб чиқилган.

 

Суд тизимида ташкилий-таркибий ўзгартиришлар сифатида лойиҳа билан қуйидагиларни ташкил этиш назарда тутилмоқда:

  • вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;
  • маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш, бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши.

 

Шу билан бирга, лойиҳада судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ва тугатиш асослари ва тартиби, судьяларнинг моддий таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоялаш чоралари кўриб чиқилади.

 

Қонун лойиҳаси кўп сонли норматив-қонун ҳужжатларини унификациялайди, у ўз ичига 4 та бўлим, 17 та боб ва 111 та моддани олган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум