Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Телекоммуникациялар объектларини олиб киришда рухсат бериш тартиб-таомиллари муддатини қисқартириш режалаштирилмоқда

Телекоммуникациялар объектларини олиб киришда рухсат бериш тартиб-таомиллари муддатини қисқартириш режалаштирилмоқда

08.08.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг барча аҳоли пунктларида уяли алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги уяли алоқа тармоқлари операторлари билан биргаликда бир ой муддатда фойдаланувчилар, айниқса олис қишлоқ жойлардаги фойдаланувчилар интерактив хизматлардан фойдаланишини таъминлаш бўйича 2018–2020 йиллардаги телекоммуникациялар тармоқларини ривожлантириш режасини тасдиқлаши шарт.

 

Республиканинг 12 мингдан ортиқ аҳоли пунктларидан қарийб 94%и кўчма радиотелефон (уяли) алоқа тармоқлари билан қамраб олинган. Аҳоли пунктларининг тахминан 73%и учун уяли алоқа, шу жумладан фавқулодда хизматларни чақириш учун, ягона коммуникация тури ҳисобланади.  

 

Бунда 4 мингдан ортиқ базавий станцияларни фойдаланишга киритиш ҳамда телекоммуникациялар тармоқлари билан қамраб олинмаган 600 та аҳоли пунктида уяли алоқа ва Интернет хизматларидан фойдаланиш имконини яратиш 2018 йилда биринчи навбатда бажариладиган вазифалар ҳисобланади.

 

Уяли алоқа тармоқлари операторларининг ўз маблағлари, хорижий банклар ва молия институтларининг имтиёзли узоқ муддатли кредитлари, ускуналар етказиб берувчиларнинг товар кредитлари ва тижорат банкларининг кредитлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни Ривожлантириш режаси амалга оширилишини молиялаштириш манбалари этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.  

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уяли алоқа тармоқлари операторларининг буюртманомаларига кўра олис ва қишлоқ аҳоли пунктлари, туристик ва рекреацион зоналарда, магистрал автомобиль ва темир йўллар бўйида антенна мачталарини қуриш, телекоммуникация ускуналари монтаж қилинадиган биноларни ижарага олиш учун ер участкалари ўз вақтида ажратиб берилишини таъминлашлари зарур.

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ уяли алоқа операторларига уяли алоқа воситалари, иншоотларини ўрнатишда ёрдам беради ва зарурат туғилганда темир йўллар бўйидаги электр тармоқларга уланишларини таъминлайди.  

 

Ҳужжатда қайд этилишича, «Ўзбекэнерго» АЖ қуйидагиларни таъминлайди:

  • уяли алоқа тармоқлари операторларининг буюртманомаларига кўра, Ривожлантириш режасини амалга ошириш доирасида, электр энергияси тармоқларига ўз вақтида улаш;
  • уяли алоқа тармоқларининг базавий станцияларини электр энергияси тармоқларидан узилмайдиган тоифаланган объектларга киритиш;
  • телекоммуникациялар операторларининг буюртманомаларига кўра электр узатиш тармоқларининг таянч устунларига телекоммуникация тармоғи элементларини ўрнатиш (осиш).

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда буюртмачиларнинг маблағлари ҳисобига тадқиқот ишларини молиялаштирган ҳолда радиотехника объектларидан электромагнит нурланишнинг турли частоталари таъсири хавфсизлигини баҳолаш бўйича мақсадли тадқиқотлар ўтказиши мўлжалланган.

 

Қуйидагиларни белгилаш режалаштирилмоқда:

  • телекоммуникациялар объектлари, шу жумладан ҳар қандай мулкчилик шаклидаги ижарага берувчиларнинг ижарага олинган ҳудудларида ўрнатилганлари, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасининг муҳим объектлари ҳисобланади;
  • телекоммуникациялар объектларини кўчириш ёки демонтаж қилиш ҳақидаги талаблар истисноли ҳолатларда, бошқа имкониятлар мавжуд бўлмаганда ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишувга кўра қўйилиши мумкин. Бунда телекоммуникациялар объектини кўчириш ёки демонтаж қилиш талаби ташаббускори мазкур ишларни амалга ошириш учун операторлар сарфлаган харажатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ шартномавий асосда тўлиқ қоплаши шарт.  

 

Манфаатдор вазирлик ва идоралар уч ой муддатда қонун ҳужжатларига телекоммуникациялар объектларини олиб кириш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга жорий этишда рухсат бериш тартиб-таомиллари муддатини тубдан такомиллаштириш ва қисқартиришга доир ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисида таклифлар беришлари шарт.

 

Лойиҳа рад этилиши, унга қўшимча киритилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16