Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

Ўрта бизнесга ҚҚС бўйича имтиёз тақдим этилмайди

19.12.2019

Рус тилида ўқиш

Илгари хабар қилганимиздек, ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўрта бизнесни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинган эди. Шу кунлар ичида билдирилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда Солиқ кодексининг янги таҳририга кўра тузатиш киритилган лойиҳа порталда эълон қилинди.

 

Хусусан, молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг фикрича, ҚҚС занжирини тўлақонли таъминлаш учун уни барча иштирокчилар тўлаши зарур, чунки узилиш кейинги бўғиннинг солиқ юкини оширади. Ушбу бўғин корхоналари учун ҚҚС «оборот солиғи»га айланиб қолади.

 

Қарор лойиҳасининг янги таҳририда «Кичик бизнес субъектларига тақдим этиладиган барча имтиёзлар ўрта бизнесга ҳам қўлланилади. Йиллик обороти 1 млрд сўмдан 3 млрд сўмгача бўлган ўрта бизнес субъектлари ҚҚС тўлашдан озод этилади» деган банд чиқариб ташланган.

 

Шу тариқа, қарор лойиҳасига мувофиқ ўрта бизнесга имтиёз, шу жумладан ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилмайди.

 

Лола Абдуазимова.

 

Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум