Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилади1 майдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари амал қилишни бошлайди

Йирик солиқ тўловчилар рўйхати тўлдирилиши мумкин

10.12.2020

Рус тилида ўқиш

Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар ҳақида лойиҳани ишлаб чиқди.

 

Хусусан, йирик солиқ тўловчилар рўйхатини (Низомнинг 4-банди) қуйидагилар билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

з) цемент ва маиший электр асбоблари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар;

 и) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 50 млрд сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган тўқимачилик кластер корхоналари.

 

Эслатиб ўтамиз, амалдаги Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини

белгилаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3172, 12.07.2019 йил) асосан  йирик солиқ тўловчилар тоифасига қуйидагилар киради:

а) акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган хизмат кўрсатувчи корхоналар;

б) тижорат банклари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари;

в) "Навоий КМК" ДК, "Олмалиқ КМК" АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;

г) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;

д) маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича 100 млрд сўмдан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган юридик шахслар;

е) углеводород ҳом ашёси ва минерал ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи, етказиб берувчи ва сотувчи ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи юридик шахслар, бундан автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари мустасно;

ж) Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғидан йўловчиларни ташиш мақсадларида фойдаланувчи, халқаро ҳаво алоқаларини амалга оширувчи ва уларнинг таркибига кирувчи юридик шахслар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_