Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Замонавий мактаб қандай бўлиши керак

05.12.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида 2020-2025 йилларда «Замонавий мактаб» давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Дастур Президентнинг 5.09.2018 йилдаги ПФ–5538-сон «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

2019 йилнинг 1 июнига қадар халқаро тажриба асосида, илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда замонавий умумтаълим муассасаларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. Шу билан бирга, умумтаълим муассасаларини зарур мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникаси, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш бўйича янги нормативлар тасдиқланади.

 

 

Ўқув муассасаларини 2020-2025 йиллар учун замонавий мактабларнинг намунавий лойиҳалари асосида қуришнинг асосий параметрлари ишлаб чиқилди. 39 690 нафар ўқувчи ўрнига эга бўлган 126 та мактабни бунёд этиш, шунингдек, 704 та мактабни реконструкция қилиш мўлжалланмоқда. Умумтаълим муассасаларининг «Замонавий мактаб»  намунавий лойиҳалари бўйича янгича қурилиши Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, жалб этиладиган хорижий грантлар ва қарзлар ҳисобидан молиялаштирилади.     

 

«Замонавий мактаб»  даражаларига мувофиқлик сертификатини бериш учун умумтаълим муассасалари фаолиятини баҳолашнинг мезонларини тасдиқлаш таклиф этилаётир.  Сертификатлаш тизимининг ишчи органи сифатида «Инновациялар, технологиялар ва стратегиялар» ДУКни белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

«Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари бўйича қайта ташкил этиладиган умумтаълим муассасаларининг 2030 йилгача бўлган мақсадли кўрсаткичлари келтирилади.  Масалан, 2024 йилга бориб бундай мактаблар сони 828 тани ташкил этади, 2030 йилда эса  бу каби ўқув муассасалари  4860 тага етади ёки умумий миқдорнинг 50%ини ташкил этади.

 

2020 йилнинг 1 августига қадар илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда  «Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари бўйича рўёбга чиқариладиган умумтаълим муассасалари учун қуйидагилар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:

 

  •  ўқитишнинг махсус таълим стандарт ва дастурлари;
  • ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича алоҳида талаблар;
  • мослаштирилган ўқув адабиётларининг рўйхати;
  • тегишли даражани аниқлаш мақсадида умумтаълим муассасаларини баҳолашнинг тартиби;
  • педагогик кадрлар, шунингдек ўқувчиларни танлаш, баҳолаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича тартиб.

 

«Замонавий мактаб»  сертификати даражасини олган умумтаълим муассасаларининг ходимлари иш ҳақига қўшимча тўловлар тўлаш режалаштирилмоқда. 

 

Шу билан бирга, умумтаълим муассасалари объектларининг моддий ва жисмоний ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қила оладиган ахборот тизими яратилади, унда умумтаълим муассасаларининг даражаси минтақалар кесимида акс эттирилган бўлади. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_