Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Депутатлар партияларни молиялаштириш тартибини ўзгартиришни таклиф қилишмоқда

25.10.2015

Парламентда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.


 

Қонун лойиҳаси сиёсий партияларни молиялаштиришни оптималлаштириш, ажратилган Давлат бюджети маблағларининг сиёсий партияларни молиялаштириш учун сарфланиши самарадорлигини оширишга қаратилган.

 

 

–Сиёсий партияларни молиялаштириш амалиётини, шунингдек уларга ажратилган бюджет маблағлари сарфланиши устидан назорат таҳлили қонун ҳужжатларида молияни самарали ҳисобини юритиш ва фойдаланишга тўсқинлик қилувчи бир қатор чекловларни аниқлади, – лойиҳани шарҳлайди  Полянте СВЕШНИКОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеп Фракцияси аъзоси. –Инчунун, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)  6-моддаси билан белгиланган чекловлар  сиёсий партияларга ва уларнинг муассасаларига банкда биттадан ортиқ ҳисобварақ очишни тақиқлайди. Бундай чекловлар билан уларни молиялаштириш шаффофлигини таъминлаш, шунингдек молиявий қонунбузилишларни ва бу маблағларни сарфлашда ҳийла-найранг ишлатишни олдини олиш кўзда тутилганди.

 

 

Бироқ амалиётнинг кўрсатишича, молиялаштириш манбаси устидан назоратни амалга ошириш учун сиёсий партияларга битта банк томонидан хизмат кўрсатилишига чеклов қўйиш етарли. Фақат битта ҳисобварақ мавжудлиги эса маблағларнинг ҳисобини юритишни қийинлаштиради.


 

Шунинг учун амалдаги Қонунга ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда, уларга кўра партиялар ва уларнинг ташкилотларига битта банкда битта асосий ва иккита иккиламчи ҳисобварақлар очиш мумкин бўлади. Бунда асосий ҳисобварақ ажратилган давлат маблағларининг ишлатилиши ва назорати учун, иккита иккиламчи ҳисобварақ эса – аъзолик бадаллари ва бошқа манбалардан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан, шу жумладан ишловчи пенсионерларга пенсиялар ва нафақалар тўлаш учун келиб тушадиган маблағлар учун мўлжалланади.

 

 

Бу ўзгартиришлар бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни шакллантиришни сезиларли даражада соддалаштиради, келиб тушиш манбаси ва белгиланган мақсадларга боғлиқ ҳолда даромад ва харажатларни шакллантириш устидан назоратнинг шаффофлиги ва самаралилигини  оширади.

 

 

Қайд этиб ўтамизки, сиёсий партияларга ажратилган давлат молиясини сарфлашда муайян муаммолар мавжуд.

 

 

Демак, Қонуннинг 10-моддасига биноан молия йили давомида фойдаланилмаган давлат маблағлари Давлат бюджетига қайтарилиши керак. Бироқ бу фақат бир марта 2013 йилда содир бўлди – “Миллий тикланиш” ДПси 600 минг сўмни қайтарган.

 

 

Маълум сабабларга кўра партиялар маблағларни қайтаришдан манфаатдор эмас, уларнинг қандайдир қолдиғи ҳосил бўлишидан қочишади. Натижада бундай норма молиядан нооқилона ёки мақсадсиз фойдаланишга замин яратади ҳамда уларни иқтисод қилишни рағбатлантирмайди.

 

 

 

Шунинг учун фойдаланилмаган давлат маблағларини қайтариш тўғрисидаги нормани бекор қилиш ҳамда партияларга улардан кейинги йилларда устав фаолиятини молиялаштириш учун фойдаланиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинаётир.

 

 

Таклиф қилинаётган ўзгартиришлар партияларни маблағлардан оқилона фойдаланишга, иқтисод қилинган маблағларни эса ўзларининг дастурий мақсадларини амалга оширишга йўналтиришга қизиқтиради.

 

 

 

Маъруф Усманов суҳбатлашди.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16