Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Валютани қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

Валютани қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда

23.11.2018

Читать на русском языке

Қонунчилик палатаси депутатлари 22 ноябрь куни халқаро шартномалар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратирилган, жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, валютанинг ноқонуний обороти учун жавобгарликни кучайтириш ҳамда қурилиш қоидаларини бузиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.   


«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. 1995 йилда қабул қилинган амалдаги таҳриридан фарқли равишда, лойиҳа матни «тушунчалар аппарати» билан тўлдирилди. Бундан ташқари, лойиҳада халқаро шартномаларни ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, илмий, экологик ва лингвистик, шунингдек, бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш механизмлари белгиланди. ТИВ томонидан халқаро шартномаларнинг бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш механизми кенгайтирилди. Юридик мажбурият юкловчи ҳужжат бўлмаган халқаро актларнинг (декларация, қўшма баёнот, англашув меморандуми ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолати белгиланди.   

 

«Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатларнинг диққат марказида бўлди. Ҳужжат ЖПКнинг 270-моддаси ижросини тартибга солувчи нормалар мавжуд эмаслиги билан боғлиқ қонунчиликдаги нуқсонни бартараф этишга қаратилган. Жабрланувчи, гувоҳ ёки ишда иштирок этаётган бошқа шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари ёки яқин қариндошларига ўлдириш, куч ишлатиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд мол-мулкига шикаст етказиш билан ёки ўзга ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлар билан таҳдид қилиняпти, дейиш учун етарли маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда бу шахсларнинг ҳаёти, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини муҳофаза қилиш, айбдорларни аниқлаш ҳамда уларни жавобгарликка тортиш чораларини кўриш ҳақида сўз бормоқда. Лойиҳада ваколатли органлар томонидан жиноят процесси иштирокчиларига нисбатан шахсни қўриқлаш, турар жой ва бошқа мол-мулкни асраш, уларга индивидуал ҳимоя воситаларини ва техник воситаларни бериш, вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштириш, бошқа яшаш жойига кўчириш, иш (хизмат) ёки ўқиш жойини ўзгартириш, ҳужжатларини алмаштириб туриш каби хавфсизлик чораларининг қўлланилиши борасидаги нормалар аниқ белгилаб қўйилмоқда.

 

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 170-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Унда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун жазо чораларини белгилаш ҳамда жарималар миқдорини ошириш кўзда тутилмоқда.    

 

Бироқ депутатлар МЖТКнинг 99 ва 160-моддаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинмаган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламадилар. Қурилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш, шунингдек ушбу ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси материаллари асосида.  




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах