Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Аҳолига ижтимоий ёрдам бериш автоматлаштирилади

22.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2019 йилдаги 308-қарори билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди.

 

Давлат томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси унинг эгаси ва фойдаланувчиси ҳисобланадиган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими (кейинги ўринларда – Тизим) жорий этилмоқда.  Унинг ёрдамида аҳолига ёрдам бериш тартиб-таомиллари автоматлаштирилади ва ижтимоий хизматлар олиш учун мурожаат қилувчилар ва олувчилар тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

 

Бундан ташқари, тизим қуйидагиларни назарда тутади:

  • аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг барча турлари тўғрисидаги маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш;
  • оилаларнинг эҳтиёжмандлиги даражасини ва ариза берувчиларнинг белгиланган мезонларга мувофиқлигини реал вақт режимида баҳолаш;
  • манфаатдор ташкилотларга Тизимдан зарур ахборотни бериш.

 

Тизимга тасдиқланган рўйхат бўйича давлат органлари ва ташкилотлари маълумотлар базаларига онлайн-кириш тақдим этилади. Шу ернинг ўзида идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик орқали айирбошланадиган маълумотлар кўрсатилган.

 

Маълумотлар базалари мавжуд бўлмаган давлат органлари уларни  шу йил охиригача шакллантирадилар. Бу вақтга қадар Тизим Идоралараро интеграция платформаси орқали сўровга мувофиқ улардан ахборот олади.

 

Тизим босқичма-босқич 2019-2020 йилларда тасдиқланган Чора-тадбирлар режасига асосан жорий этилади.

 

Янги Тизимни синаш Сирдарё вилоятида бошланади

 

Шу йилнинг 1 октябридан Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига автоматлаштирилган тарзда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича пилот лойиҳаси ишга туширилади. Бунинг учун 2019 йил 1 октябрдан амалга киритиладиган вақтинчалик низом тасдиқланди. Бунда мазкур санагача тайинланган ижтимоий нафақаларни тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги Низомга асосан амалга оширилади. Пенсия жамғармасига уни амалга ошириш даврига берилган Меҳнат вазирлиги инспекторлари (12 шт. бирлиги) пилот лойиҳасининг мониторинги билан шуғулланади.

 

Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафакалар ёки моддий ёрдам олиш учун вилоят аҳолиси қуйидаги усуллардан бири орқали ариза беришлари керак:

  • “Ягона реестр” АТнинг расмий веб-сайтида электрон аризани тўлдириш (оила нафақа олишни хоҳлайдиган ойдан олдинги ойнинг 25-кунидан кечикмай);
  • яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ўзи келиб тасдиқланган ёзма аризани тўлдириш (олдинги ойнинг 20-кунидан кечикмай).

 

Ариза шаклига қуйидаги маълумотлар киритилади:

  • ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи манзили (прописка жойи бўйича);
  • оиланинг 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги аъзоларининг паспорти серияси ва рақами, 16 ёшгача болаларнинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси рақами;
  • оиланинг бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.