Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Қандай гўштни сотиб бўлмайди

13.05.2019

Читать на русском языке

 

Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун, шунингдек ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди (ВМнинг 8.05.2019 йилдаги 386-сон қарори).

 

Тери хом ашёсини тайёрлаш, қайта ишлаш билан ветеринария-санитария норма ва қоидаларига жавоб берадиган махсус бино ҳамда омборхоналари мавжуд бўлган юридик шахслар шуғулланиши мумкин. Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида асосий ва ёрдамчи бинолар бўлиши керак.

 

Қуйидагиларни сўйиш тақиқланади:

  • 14 кундан кичик бўлган ҳайвонларни;
  • ветеринарнинг рухсати бўлмаганида;
  • куйдирги, ўлат, қутуриш, ботулизм, парранда гриппи ва бошқа касалликлар билан касалланган ёки гумон қилинган ҳайвонларни;
  • ўлим талвасасида бўлган ҳайвонларни;
  • куйдирги касаллигига қарши эмланган ва даволанган ҳайвонларни эмлашдан кейин 14 кун давомида, оқсил касаллигига қарши эмланганда, эмланишдан кейин 21 кун давомида;
  • маллеинизация (манқа билан касалланганлигини диагностик текширувдан ўтказиш, таҳр.) қилинмаган бир туёқли ҳайвонларни.

 

Барча тоифадаги ҳайвонлар сўйилганидан сўнг уларнинг гўшти ва бошқа маҳсулотларини ветеринар экспертизадан ўтказиши шарт.

 

! Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини реализация қилишга рухсат берилмайди:

  • сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
  • ташиш учун белгиланмаган транспорт воситалари ёрдамида етказиб берилган бўлса;
  • ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
  • ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
  • ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси бўлмаса;
  • оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, парранданинг патлари юлинмаган бўлса;
  • хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
  • товар ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса. 

 

Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортнинг поли ва идишлар силлиқ, тозалаш ва дезинфекция қилиш учун қулай бўлиши, маҳсулот сифати ва истеъмолчилар саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган материаллардан ясалган бўлиши керак.

 

Сут хом ашёсининг ҳарорати қайта ишлаш жойигача ташиш пайтида ва қайта ишлаш бошланишига қадар 8°С бўлиши керак. Сут цистерналари ҳар сафар сутдан бўшатилганидан кейин ювилиши ва дезинфекцияланиши лозим.

 

Балиқ ишлаб чиқариш объектларида сув ўтказмайдиган, тозалаш, дезинфекция қилиш, сув оқиб чиқиши учун қулай пол қопламалари бўлиши керак. Балиқчилик маҳсулотлари тоза совутилган сувда кема бортида 3 кундан ортиқ бўлмаган муддатда сақланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.05.2019 йилдан кучга кирди.