Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пахтачиликни ривожлантириш – бозор қонунлари бўйича

11.03.2020

Читать на русском языке

 

Президентнинг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарорида Ўзбекистонда пахтачиликни ривожлантириш бўйича асосий тамойиллар акс эттирилган.

 

2020 йил ҳосилидан бошлаб:

биринчидан, пахта хом ашёсини етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилинади ва унинг харид нархини белгилаш амалиётидан воз кечилади;

иккинчидан, пахта хом ашёсини етиштирувчилар – фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперацияларга районлаштирилган ғўза навларини эркин жойлаштириш ҳуқуқи берилади;

учинчидан, сертификатланган уруғлик етказиб бериш тизими, шу жумладан уруғлик пахта учун амалдаги устама тўлаш тартиби сақлаб қолинади. Бу босқичма-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) таркибидаги уруғчилик кластерлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари зиммасига юклатилади;

тўртинчидан, пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил этилмаган ҳудудларда пахта тозалаш корхоналари негизида фермер хўжаликларининг ихтиёрий кооперациялари ташкил этилади. Асосий вазифа – ишлаб чиқариш жараёнининг барча иштирокчилари чамбарчас ҳамкорлиги ва юзага келадиган масалаларга тезкор ечим топиш орқади «тайёрлаш – ташиш – сақлаш – қайта ишлаш – реализация қилиш» занжирини йўлга қўйиш. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластерларига белгиланган имтиёзлар пахта хомашёсини етиштирувчи ва қайта ишловчи кооперациялар учун ҳам татбиқ этилади;  

бешинчидан, республикада ишлаб чиқарилган пахта толаси учун биржада бошланғич нарх шаклланишида амалда қўлланилаётган 10 фоиз миқдоридаги чегирма бекор қилинади;

олтинчидан, 2020 йил ҳосили учун уруғлик чигит «Ўзпахтасаноат» АЖ тизимидаги уруғчилик цехлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан етказиб берилади. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ўз вақтида маҳаллий шароитга мос сифатли уруғлик билан таъминлаш, тегишли тартибда ишлов берилмаган уруғлик орқали касалликлар тарқалишининг олдини олиш, пахта хом ашёси ҳосилдорлигини изчил ошириб боришга имкон беради.

 

2020 йил 15 мартдан бошлаб банклар томонидан фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, кооперациялар, шунингдек Марказ таркибидаги элита уруғчилик хўжаликлари томонидан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилади. Шартлар: муддат – 12 ойгача, ставка молиялаштириш ҳажмига боғлиқ бўлади (шундан банк маржаси 2%), лекин қуйидаги миқдорлардан ошмайди:

  • пахта хом ашёси умумий қийматининг 50%игача бўлган миқдорда молиялаштирилганда – йиллик 8%;
  • 60%игача бўлган миқдорда молиялаштирилганда – йиллик 10%.

 

Кредитлар қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан берилади. Қарз олувчилар агротехник тадбирлардан келиб чиқиб, кредит маблағларидан эркин фойдаланади ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлайди. Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларининг пахта хом ашёси етиштириш билан боғлиқ харажатларини бўнаклаш пул маблағлари шаклида амалга оширилади. Муддатида қайтарилмаган қисми тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади.

 

Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари етиштирган пахта хом ашёсини харид қилиш ва пахта йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларга тижорат банклари томонидан тижорат кредитлари ажратилади. Муддати – 12 ойгача. Бунда қуйидагиларни қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация берилади:

  • миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми;
  • хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 30%игача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми.

 

Республика бюджетидан, эҳтиёжга қараб, ушбу мақсадлар учун 700 млрд сўмгача маблағ ажратилади. Кредит маблағларининг муддатида қайтарилмаган қисмига компенсация берилмайди. Ҳукумат МБ асосий ставкаси ўзгарган ҳолларда, Жамғармадан ажратилаётган кредитлар фоиз ставкаларига, банк маржасига ҳамда компенсация миқдорига ўзгартириш киритишга ҳақли.

 

Пахта хом ашёсини ўзи етиштирадиган ва қайта ишлайдиган пахта-тўқимачилик кластерларига пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар 12 ойдан сўнг ҳар ойда тенг миқдорларда қайтариш шарти билан 12 ой муддатгача бўлган тижорат кредитларига қайта расмийлаштирилади.

 

Бунда 2021 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёси етиштириш учун кредит олиш фермер хўжаликлари томонидан мустақил равишда аниқланади. Ер майдони тўлиқ пахта-тўқимачилик кластерига берилган ҳудудлар истисно этилади.

 

«Ўзпахтасаноат» АЖ тугатилади. Тугатиш комиссияси таркиби белгиланган, 20 мартгача компанияни тугатиш бўйича лойиҳа офиси шакллантирилиши, 1 майгача эса жараённинг барча жиҳатлари батафсил кўрсатилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.03.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.