Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Мутахассисларни тайёрлаш ва касбий билимларни қайта баҳолаш тизимлаштирилади

20.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида»ги 287-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Миллий малакалар рамкаси ҳамда Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига икки ҳафта муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиш топширилди:

  • Вазирлик ҳузуридаги Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши регламенти;
  • Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузуридаги касбий билим ҳамда кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқлар кенгашлари ҳақидаги намунавий низомни, шунингдек тармоқлар малака рамкалари ва касб стандартларини шакллантириш ва амалиётга жорий этиш бўйича услубий тавсиялар.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Компетенцияларни баҳолаш бўйича фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар регистри, Касб стандартлари миллий регистри ҳамда Тасдиқланган малакага эга шахслар миллий регистри ишлаб чиқилади. Охиридаги регистрга мутахассислар ихтиёрий асосда киритилади.

 

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига таълим тизимини такомиллаштириш, Миллий ва тармоқлар рамкалари, Олий таълим йўналишларига бевосита алоқадор бўлган тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади.

 

Миллий малакалар рамкаси меҳнат бозори ва таълим соҳасини интеграциялаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Рамка жадвал кўринишида тузилган бўлиб, унда ҳар бир малака даражаси бўйича касб фаолиятини амалга ошириш учун талаб қилинадиган билимлар, маҳорат ва кўникма, шахсий ва касбий компетенциялар, шунингдек тегишли малака даражасини эгаллаш йўллари белгиланади.

 

Ушбу тизимнинг асосий вазифаларидан бири касбга ўқиш, малака ошириш ва қайта ўқишни, ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касбга ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта ўқитишни ташкил этишдан иборат.

 

Миллий малакалар рамкаси асосида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан иш берувчилар бирлашмалари билан ҳамкорликда тармоқлар малака рамкалари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.