Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2021 йил учун жамоа шартномаси умумий макети ишлаб чиқилди

12.01.2021

Читать на русском языке

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жойлардан олинган таклифлар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар асосида 2021 йил учун жамоа шартномасининг умумий макетини ишлаб чиқди.

 

Хусусан, макетга «Коронавирус ёки бошқа юқумли касалликлар туфайли жорий қилинган карантин чоралари даврида ходимларга бериладиган имтиёз ва кафолатлар» деб номланган янги бўлинма киритилган.

 

Унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланиши;
  • вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и миқдорида тўланиши;
  • карантинга оид чоралар амал қилиши даврида иш берувчи ходимларни, айниқса ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган ҳамда сурункали касалликка чалинган шахсларни, уларнинг розилиги билан, масофадан туриб ишлаш усулига, қулай иш графигига ёки уйдан туриб ишлашга ўтказиши.

 

Оммавий равишда ишдан озод этиш мезонлари «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонун нормаларига мослаштирилди.

 

Иш ҳақи  масалаларида автотранспорт ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлаш Автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3130, 23.01.2019 й.) мувофиқ амалга оширилиши тавсия этилди.

 

Президентнинг 30.10.2020 йилдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099-сон Фармони асосида макетга қуйидаги меъёрлар ҳам киритилди:

  • жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун етарли моддий ва бошқа шароитлар яратиб бериш (махсус спорт хоналарини ажратиш) ҳамда меҳнат жамоасида «ходимлар гимнастикаси» ва «спорт дақиқалари»ни жорий этиш;
  • технология, ишлаб чиқариш ва иш шароитларидан келиб чиқиб, ходимларга «ходимлар гимнастикаси» машқларини бажариши учун ҳамда иш вақтига киритиладиган «спорт дақиқалари» учун махсус танаффусларни белгилаш;
  • соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва унинг базавий лавозим маошига 20% миқдорида устама белгилашни йўлга қўйиш ва бошқалар.

 

Ёшлар учун қўшимча имтиёзлар ва кафолатлар қаторига қуйидаги масалалар киритилди:

  • меҳнат жараёнида юқори кўрсаткичларга эришаётган, касаба уюшмаларида фаол ва шижоатли ёшларни рағбатлантириш;
  • ёш ходимларни маданий-маърифий тадбирлар, касб маҳорати бўйича танловларда фаол иштирок этишини таъминлаш.

 

2021 йил учун жамоа шартномаси умумий макети билан Ўзбекистон касаба уюшмаларининг сайтида танишиш мумкин.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_