Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Статистик ҳисоботга қандай ўзгартиришлар киритилди

19.07.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2021 йилдаги 445-сон қарори билан Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом Президентнинг 3.08.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4796-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳлари Марказий банк томонидан Халқаро валюта жамғармасининг Пул-кредит ва молиявий статистикани шакллантириш қўлланмасида белгиланган меъёрлар асосида шакллантирилади.

 

Қабул қилинган Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • статистик ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш тартиби;
  • статистик ҳисоботларни текшириш тартиби;
  • аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш тартиби.

 

Шунингдек қабул қилинган қарорда нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳларини эълон қилиб бориш муддатлари белгиланган.

 

Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотларнинг молиявий сектори шаҳрини шакллантириш учун статистик маълумотлар қуйида белгиланган муддатларда Марказий банкка тақдим этилади:

  • 2021 йил 1 сентябрдан – даврий равишда;
  • 2021 йил 31 декабрга қадар – 2019 ва 2020 йиллар якунлари бўйича.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах