Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как «закрыть» спонсорскую помощь, полученную ННО Какие требования к аптекам в Узбекистане вводятся с 1 сентября 2025 года Как учитывать доставку товаров покупателям Как облагать налогами экспорт услуг

ППХ жамоат тартибини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатади

07.08.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2025 йилдаги 477-сон қарори билан ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати (ППХ) бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб юридик шахслар ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали ППХ бўлинмаларига шартномавий-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

 

ППХ бўлинмалари ИИВнинг "Электрон патруль" тизими орқали жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсата олади.

 

Маъмурий регламент қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун юридик шахслар томонидан ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига мурожаат қилиш;
  • аризаларни кўриб чиқиш ва уларни рад этиш асослари;
  • фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш.

 

Маъмурий регламент оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек йиғилишлар, митинглар, кўча намойишларига нисбатан қўлланилмайди.

 

Белгиланган шаклдаги ариза ваколатли орган томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Бунда ваколатли орган ходими ариза берувчи билан биргаликда фуқаролар тўпланиш жойини кўздан кечиради.

 

Фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечириш натижалари бўйича далолатнома тузилади, унда объект ҳудудининг чегаралари, зарур шахсий таркиб сони, хизмат хоналари, постлар ва ҳаракат маршрутларининг жойлашуви, жавобгарлик зонаси, ходимларнинг иш тартиби ва иш қоидалари белгиланади, шунингдек шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифлари белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.07.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова