Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Общепит получает письма с требованием вернуть часть кешбэка по НДС: как ответить налоговикам Налоговая требует вернуть часть НДС-кешбэка: почему это требование спорное Как определять расходы на амортизацию в целях налогообложения

Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади

29.06.2026

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг буйруғига (25.06.2026 й. АВ рўйхат рақами 3858-сон) асосан  Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти тасдиқланди, у 3 ойдан кейин кучга киради.

 

Ҳужжат турар жой ва нотурар жой объектларининг тахминий бозор қийматини аниқлашнинг ягона тартибини белгилайди, шунингдек баҳолашни ўтказиш принциплари ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини мустаҳкамлайди.

 

Оммавий баҳолаш Кадастр агентлиги ҳузуридаги Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази томонидан ўтказилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

• объектлар қийматини аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни, шу жумладан кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

• баҳоланиши лозим бўлган объектларни гуруҳлаш;

• кўчмас мулк бозори тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида объектларни сегментлаш орқали ҳудудларни нарх бўйича зоналаштириш;

• нархни шакллантирувчи омиллар ва уларнинг таъсир даражасини аниқлаш;

• объектлар қийматини аниқлаш;

• баҳолаш натижаларини тасдиқлаш.

 

Услубиёт объектларнинг уч тоифасига тааллуқли: кўп квартирали уйлардаги квартиралар, якка тартибдаги уй-жойлар ва нотурар жой кўчмас мулки.

 

Ушбу услубиёт давлат муассасалари ва фуқаролик ўзини ўзи бошқариш органларига тегишли бўлган объектларга, қурилиш босқичида бўлган объектларга, қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерларга, шунингдек умумий фойдаланишдаги йўллар билан банд бўлган ерларга нисбатан қўлланилмайди.

 

Ҳудудлар нарх зоналарига бўлинади ва объектлар қиймати модель (эталон) объектлар асосида аниқланади. Оммавий баҳолаш натижалари Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти ва ахборот тизимларида жойлаштирилади, у ерда мулкдорлар кўчмас мулк қийматини кадастр рақами орқали билиб олишлари мумкин бўлади.

 

Баҳолаш натижалари 90 кун муддатга жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, бу муддат давомида мулкдорлар таклиф ва эътирозларини юборишлари мумкин бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.09.2026 йилдан кучга киради.

 

                                        Лола Абдуазимова